ФОТОРЕПОРТАЖ
Андижон машинасозлик институтида Миллий қадриятлар ойлиги доирасида “Миллий қадриятлар – миллат маънавиятининг кўзгуси” мавзуида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Миллий ва анъанавий қадриятларни эъзозлаш, ёшлар ўртасида ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, улар қалбида халқимизга хос бўлган эзгу фазилатларни юксалтириш, аждодларимиздан мерос миллий-маънавий бойлигимизни кўз қорачиғидай асраб-авайлаш ва янада қадрлаш мақсадида ташкил этилган тадбирда барча факультетлардан жамоалар иштирок этди.
[gallery-14389]
Тадбир давомида миллий либослар кўргазмаси, миллий спорт ўйинлари ҳамда миллий рақс, миллий қўшиқ ижроси ва миллий таом тайёрлаш бўйича кўрик-танловлар ташкил этилди. Миллий анъаналаримизни акс эттирган куй-қўшиқлар ижро этилди.
Якунда Транспорт ва логистика, Иқтисодиёт ҳамда Автомобилсозлик факультетлари талабалари фаол иштироки билан ҳакамлар эътирофига сазовор бўлди.
ЎзА фотомухбири Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ олган суратлар