Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилояти бўлими ташаббуси билан Шўрчи туманидаги 44-умумтаълим мактабида “Миллий қадриятлар ойлиги” доирасида “Миллий қадриятлар – миллат маънавиятининг кўзгуси” мавзусида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилояти бўлими раҳбари Наргиза Раҳматуллаева халқимизнинг асрлардан асрларга ўтиб келаётган миллий қадриятлари хусусида сўз юритиб, Ватанга муҳаббат, аждодлар хотирасига садоқат, катталарга ҳурмат, кичикларга иззат кўрсатиш сингари эзгу фазилатлар миллий қадриятларимиз асоси эканлигини таъкидлади.

[gallery-11133]

Тадбирда миллий қадриятларимизнинг энг қадимий турларидан ҳисобланган эгарсозлик анжомлари, дўмбира, чанқовуз ясаш сир-асрорлари, ип йигириш, сўзана, зардевор, дўппи тикиш, ўзбек каштачилиги, унинг безак-нақшлари ва техник усулларининг кўплиги ва қадимийлиги, ушбу санъат турларининг бой анъаналари юзасидан маълумотлар берилди.

Тадбир давомида ёшлар томонидан ижро этилган миллий рақс, дуторчилар ижроси ва саҳна чиқишлари иштирокчилар кайфиятига кўтаринкилик бахш этди.  

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА 

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий қадриятлар – миллат маънавиятининг кўзгуси