French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий педагогика университети дипломлари Европада тан олинади

Яхши хабар

Мамлакатимиз таълим тизими босқичма-босқич халқаро майдонга чиқиб, ўзининг мустаҳкам ўрнини эгаллаб бормоқда.  

2026 йил 16 январь куни Ўзбекистон Миллий педагогика университетининг кимё ва биология бакалавриат йўналишлари ҳамда ушбу фанлар бўйича магистратура мутахассисликлари Германиянинг нуфузли ASIIN халқаро агентлиги томонидан аккредитациядан ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий педагогика университети ахборот хизмати маълум қилди.

Мазкур йўналишлар педагогик олий таълим муассасалари орасида илк бор ASIIN аккредитациясини қўлга киритгани билан алоҳида аҳамиятга эга. Бу эса университетнинг таълим стандартлари, ўқув жараёни, методик таъминоти, профессор-ўқитувчилар салоҳияти ва олиб борилаётган илмий тадқиқотлари халқаро мезонларга тўлиқ мос келишини тасдиқлайди

2030 йил 30 сентябргача амал қиладиган аккредитация сертификатлари ушбу йўналишлар битирувчиларининг дипломлари Европа ва бошқа ривожланган мамлакатларда тан олинишини англатади. Бу кимё ва биология йўналишида таҳсил олган кадрларнинг хорижий таълим муассасалари, илмий марказлар ҳамда саноат корхоналарида фаолият юритиши учун кенг имкониятлар яратади.

Қайд этиш керакки, ASIIN экспертлари томонидан берилган методик тавсиялар ва баҳолаш мезонлари ўқув жараёнини янада модернизация қилишга хизмат қилади. Европа ва бошқа минтақалардаги университетлар билан қўшма дастурлар, илмий лойиҳалар амалга оширилиши учун мустаҳкам асос яратади.

Ушбу ютуқ айнан педагогик олий таълим муассасалари бўйича республикада илк маротаба қайд этилгани билан алоҳида аҳамиятга эга. Бу Ўзбекистон таълим тизимининг халқаро стандартлар билан уйғунлашаётганининг ёрқин далилидир.

Эндиликда юқорида қайд этилган йўналишлар битирувчилари хорижий университетларда магистратура ёки докторантурани давом эттириш, халқаро таълим муассасаларида ўқитувчи ёки илмий ходим сифатида фаолият олиб бориш, биология ва кимё саноати йўналишларида жаҳон меҳнат бозорига чиқиш, халқаро грант лойиҳаларида иштирок этиши мумкин.

М.ҲОЖИАКБАРОВА,  

ЎзА