Бугун Наманган вилоятида умумий қуввати 228 МВт бўлган Норин ГЭСлар каскади лойиҳасининг навбатдаги босқичи – ГЭС-2 қурилишига расман старт берилди. Бу ҳақда “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти матбуот хизмати маълум қилди.

Ушбу муҳим энергетика лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 30 мартдаги қарори асосида амалга оширилмоқда. 2024-2030 йилларга мўлжалланган дастур доирасида мамлакатимизда мавжуд гидро салоҳиятдан самарали фойдаланиш, янги гидроэнергетик қувватларни яратиш ва мавжуд инфратузилмани модернизация қилиш режалаштирилган.

Норин дарёсида барпо этилаётган ГЭСлар каскади 6 та станциядан иборат бўлиб, ҳар бири 38 МВт қувватга эга.Умумий қуввати 228 МВт бўлган мазкур каскад тўлиқ “Ўзбекгидроэнерго” АЖ маблағлари ҳисобидан молиялаштирилаётган мазкур лойиҳа миллий салоҳият асосида маҳаллийлаштирилган технологик ускуналардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. 

Қайд этиш жоизки, мазкур ГЭСлар каскади мамлакатимиз тарихида биринчи бор тўлиқ миллий имкониятларга таянган ҳолда барпо этилаётган “Миллий ГЭС” сифатида тарихга киради. 

Лойиҳа тўлиқ ишга тушгач, йилига ўртача 1 миллиард 25 миллион кВт.соат экологик тоза электр энергияси ишлаб чиқарилади. Бу 430 мингдан зиёд хонадонни электр таъминоти билан таъминлаш имконини яратади. Шунингдек, йилига тахминан 277 миллион метр куб табиий газ тежалишига эришилади. Қолаверса, 130 дан зиёд доимий иш ўрни яратилиши кутилмоқда. 

ГЭС-2 қурилиши лойиҳа асосида босқичма-босқич амалга оширилади. Ер тайёрлаш, қурилиш-бетонлаштириш ҳамда қурилиш-монтаж ишлари белгилаб олинган тартибда бошланади. 

Ушбу тадбир доирасида “Ўзбекгидроэнерго” АЖ бошқаруви раиси Абдуғани Сангинов лойиҳа учун масъул мутасаддилар иштирокида йиғилиш ўтказди. Унда қурилиш ишларининг бориши, белгиланган муддатларга риоя этилиши ва сифатли бажарилишини таъминлаш масалалари муҳокама қилиниб, аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди. Шу билан бирга, мазкур жараёнлар устидан қатъий назорат ўрнатилиши таъкидланди. 

Н. Зиёдуллаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий лойиҳа: Норин ГЭС-2 қурилиши бошланди