Давлатимиз раҳбари жорий йил 31 октябрда имзолаган “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонунда нималар назарда тутилган? Қонунни қабул қилишдан мақсад нима?

Бу саволларга Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик билан алоқалар маркази бошлиғи Азиз Обидов жавоб берди:

— Қонун оилалар мустаҳкамлиги, осойишталиги ҳамда осуда ҳаёт барқарорлигини кўз қорачиғидек асраш, гендер тенгликни таъминлаш сингари эзгу мақсадларга хизмат қилади.

2023 йил 1 ноябрдан кучга кирган мазкур қонун билан Жиноят кодексининг 125-1-моддаси номи “Никоҳ ёши тўғрисидаги қонунчиликни ёки никоҳ тузиш тартибини бузиш” дея ўзгартирилди.  

Ушбу модданинг учинчи қисмига киритилган қўшимчага мувофиқ, никоҳи қонунда белгиланган тартибда қайд этилмаган шахслар ўртасида, шу жумладан, никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга ошириш, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш беш бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатдан тўрт юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Жиноят кодексининг 156-моддаси “Миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш” дея номланди.  

Янги қонун асосида ушбу модданинг биринчи қисми санкцияси “базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади” тарзида ўзгартирилди.

Ушбу модданинг иккинчи қисмига киритилган ўзгартиришга кўра, миллий, ирқий, этник ёки диний мансублигига қараб, аҳоли гуруҳларига нисбатан адоват, муросасизлик ёки нифоқ келтириб чиқариш мақсадида миллий шаън-шараф ва қадр-қимматни камситиш, фуқароларнинг ҳис-туйғуларини ҳақоратлашга қаратилган қасддан қилинган ҳаракатлар уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Бундан ташқари, янги қонун асосида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 473-моддаси “Никоҳ ёши тўғрисидаги қонунчиликни ёки никоҳ тузиш тартибини бузиш” дея номланди.  

Айни модданинг учинчи қисми “никоҳи қонунда белгиланган тартибда қайд этилмаган шахслар ўртасида, шу жумладан, никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга ошириш базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади” тарзида ўзгартирилди.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, кейинги йилларда мамлакатимизда хотин-қизлар ҳуқуқларини кафолатли ҳимоя қилиш, гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларнинг фаоллигини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Энг муҳими, бу борада ҳуқуқий асослар изчиллик билан такомиллаштирилмоқда.  

Хусусан, янги қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс “Икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшашни тарғиб қилиш” деб номланган янги 478-модда билан тўлдирилди.  

Кодексга киритилган ушбу ўзгартириш хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлашга қаратилган.  

Аниқроқ айтганда, ушбу моддага биноан, икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшашни тарғиб қилиш, бундай қараш, ғоя ёки чақириқларни тарқатиш, шунингдек, бундай хатти-ҳаракатларни рағбатлантириш базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Бундан ташқари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга  “Жамоат жойларида шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган кўринишда бўлиш” дея номланган 184-4-модда киритилди.

Унга кўра, жамоат жойларида шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган даражада юзини тўсган ҳолда бўлиш (бундан тиббий кўрсатмага асосан ёки йўл-транспорт ҳаракатида хавфсизликни таъминлаш учун кийиладиган махсус бош кийимда ёхуд меҳнат ва хизмат фаолияти билан боғлиқ ҳолларда юзини тўсган ҳолда бўлиш ёки спорт ва маданий тадбирларни ўтказиш вақтида ушбу тадбирлар иштирокчиларининг юзини тўсган ҳолда бўлиши, шунингдек, қонунчиликда тўғридан-тўғри рухсат этилган бошқа ҳолатларда юзини тўсган ҳолда бўлиш мустасно) базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Юқорида баён этилганлардан кўринадики, қонунчиликка киритилган янги ўзгартиш ва қўшимчалар инсон ҳуқуқларини таъминлаш, унинг шаънини ҳимоя қилиш, “Инсон қадри улуғ” тамойилининг амалда ўз ифодасини топишига хизмат қилади.  

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатганлар уч йилгача озодликдан маҳрум қилинади