Қозоғистоннинг Остона шаҳрида жойлашган Миллий музейда “Чоклардаги мерос: Ўзбекистоннинг каштачилик ва тикувчилик анъаналари бўйлаб саёҳат” кўргазмасининг очилиши бўлиб ўтди.

Экспозицияда XIX-XX асрларга оид нодир буюмлар: зардўзи тўнлар, кашта тикилган сўзаналар, миллий нақшлар туширилган эркаклар ва аёллар дўппилари, безакли ёпинчиқлар ва заргарлик буюмлари намойиш этилди. Намойишдаги ишлар ўзбек каштачилиги учун анъанавий бўлган "заминдўзи" ва "гулдўзи" усулларида бажарилган.

Ташкил этилган кўргазма маҳаллий аҳоли ҳамда Қозоғистонда кўп йиллар давомида истиқомат қилиб келаётган юртдошларимизда катта қизиқиш уйғотди.

Республика “Ҳунарманд” уюшмаси маълумотига кўра мазкур кўргазма жорий йилнинг 1 июнга қадар давом этади.

Гулноза Бобоева,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий ҳунармандчилик маҳсулотларимиз Қозоғистонда намойиш этилди