Бугун тиббиёт ходимлари нафақат даволаш, балки одамларга умид ва ишонч бағишлаш миссиясини бажараётган ҳақиқий фидойилардир. Улар халқ соғлиғини муҳофаза қилиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, ҳар бир инсоннинг ҳаётини асрашда беқиёс меҳнат қилмоқда.

Шу эзгу хизматни муносиб қадрлаш мақсадида Миллий гвардия қўмондонлиги томонидан Тиббиёт ходимлари кунига бағишланган тантанали байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда тизимда фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари, ҳудудий бўлинмалар ҳамда ҳарбий қисмлар вакиллари қатнашди.

Миллий гвардия қўмондонининг тиббиёт ходимларига байрам табригини Қўмондон ўринбосари полковник С.Мамаюсупов ўқиб эшиттирди.

Шундан сўнг тиббиёт соҳасини ривожлантириш учун муносиб ҳисса қўшиб келаётган, чуқур билим ва юқори малакага эга бир қатор миллий гвардия тиббиёт ходимлари ва ҳамкор ташкилотларнинг тиббиёт мутахассисларини муносиб рағбатлантириш мақсадида Миллий гвардия қўмондонининг буйруғи ўқиб эшиттирилди. Унга кўра бир гуруҳ тиббиёт ходимларига кўкрак нишонлари ва фахрий ёрлиқ ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишонлари тоширилди.

Якунда Миллий гвардия ашула ва рақс ансамблининг хонандалари томонидан концерт дастури намойий этилди.

Бу анъанавий байрам нафaқат шифокорларнинг меҳнатини эътироф этиш, балки соҳага бўлган юксак эҳтиром ва миннатдорлик рамзидир.

Нигора Раҳмонова, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий гвардияда тиббиёт ходимлари куни нишонланди