Миллий гвардия йигитлари халқаро турнирда шараф билан иштирок этишди
Миллий гвардия йигитлари нафақат юртимиз хавфсизлиги, балки халқаро майдонда ҳам юксак маҳорат ва жасорат намойиш этмоқда. Беларус пойтахти Минскда Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия оператив-жанговар гуруҳлари ўртасида амалий (тактик) отиш бўйича V очиқ турнир бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси махсус вазифаларни бажарувчи жанговар бўлинмаси ҳам иштирок этиб, Беларус, Озарбайжон, Тожикистон, Россия, Ветнам каби давлатларнинг 21 та жамоалари ўртасида фахрли 3-ўринни қўлга киритди.
Бугун йигитларимиз халқаро аэропортда тантанали тарзда муносиб кутиб олинди.
Мазкур турнирда муносиб иштирок этиб, юқори натижаларни қўлга киритган ғолибларимизни Миллий гвардия қўмондонлиги ва барча шахсий таркиби муносиб қутлашди.
Нигора Раҳмонова, ЎзА