Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида жойлашган 3-гидрометаллургия заводида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Миллий армия – Она юрт қалқони, тинчлигимиз посбони!” шиори остида ўтказилаётган “Ватанпарварлик” ойлиги доирасида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, таниқли шоир ва ёзувчилар иштирок этди.

Учрашувда “Маънавий ҳаёт” журнали бош муҳаррири ўринбосари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Шодмонқул Саломов, журнал бўлим бошлиғи, шоир Дилмурод Дўстбеков ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира ва хонанда Дилнозахон Азизова ишчи-ходимлар билан очиқ мулоқот олиб борди. Ватан ҳимояси, миллий армиямизнинг жамият ҳаётидаги ўрни, тинчлик ва барқарорликнинг қадри ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди.

– Қизилқум кенгликларида жойлашган Учқудуқни аввал машҳур қўшиқ орқали билардим, – деди шоир Дилмурод Дўстбеков. – Бугун эса бу заминда меҳнат қилаётган, Навоий кон-металлургия комбинатида фидойилик билан иш олиб бораётган инсонлар билан яқиндан танишдик. Улар кончилик ва металлургия соҳасида юксак билимга эга бўлиш билан бирга, адабиётга ҳам ошно эканликлари бизда катта таассурот қолдирди. Чўл бағрида обод ҳаёт барпо этиб, мамлакат тараққиётига ҳисса қўшаётган бундай инсонлар билан фахрлансак арзийди.

Тадбир давомида ижодкорлар Шимолий кон бошқармасига қарашли “Шарқий” конида ҳам бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишди ҳамда ишчи-ходимлар билан суҳбатлашди. 

Мазкур маънавий-маърифий тадбир ишчи-ходимлар қалбида Ватанга муҳаббат, миллий армияга ҳурмат ва фахр туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. 

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий армия – тинчлигимиз қалқони