Таниқли олим, миллатимизнинг фидойи фарзанди Садулла Отамуратовдан кўп сабоқ олганман. Биз 2008 йилда Президент асарларидан имтиҳон топшириш даврида танишганмиз. Кейинги йиллардаги суҳбатлар, учрашувлардан қалбидарё, очиқкўнгил эканликларига шоҳид бўлдим. Характеримиз тўғри келдими, ишқилиб, шогирдлари ичида энг кўп суҳбат қурадиган кишига айландим. Биз дунё, жамият, сиёсат, ҳаёт, интернет воқеаларини тез-тез муҳокама қиламиз. Ҳар гал домла фикрларидаги аниқлик, теранлик, кенг фикрлилик ва муаммога тўғри ечим топиш фазилати мени қойил қолдиради. Мантиқий таҳлил ва хулосалардан таъсирланиб, уни ишларимда қўллашга ҳаракат қиламан.

Очиғи, сўнгги йилларда устоз-шогирд анъаналарида юзакилик, ўзибўларчилик  ҳолатлари кўзга ташланмоқда. Таниш-билишчиликни айтмаса ҳам бўлади. Аммо илмда бу иш унчалик ўзини оқламайди, деган фикрдаман. Жамиятда яна бир иллат – “устоз”ларнинг шогирдлари тадқиқот ишини ўқимаслиги  ва имзо чекиб юборишига дуч келмоқдамиз. Профессор Садулла Отамуратов бундайлардан эмас, домла ёшларимиз диссертациясини синчиклаб ўқийди ва камчиликларини кўрсатиб беради. Шахсан ўзимга келсак, “Жамиятни модернизациялаш концептуал моделларининг сиёсий-фалсафий таҳлили” номли сиёсий фанлар доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертациямни 2011-2012 йилларда уч марта ўқиб берган (архивимда сақланади). Қарийб  етти бетлик хулоса  менинг илмдаги ўз хатоларимни аниқлаш, тадқиқотнинг бобларини қайта ишлаш ва  тўлдиришга ундаган. Ана шу ўгитлари  ва танбеҳлари учун устоздан умрбод миннатдорман.  

Садулла Отамуратов “Миллий ривожланиш фалсафаси” (2005), “Глобаллашув ва миллат (2008), “Глобаллашув ва миллий маънавий хавфсизлик” (2013), “Глобаллашув: миллатни асраш масъулияти” (2018) номли асарлари орқали ўзбек сиёсатшунослиги фанига муносиб ҳиссасини қўшди. Мазкур китоблар мураккаб ўтиш даврида миллий маънавият ва миллатни асраш, хусусан, ёшларни оқилона тарбиялаш йўналишида методологик қўлланма ҳисобланади. Суҳбатларда гувоҳ бўлганимиздек, давлат  имтиҳонлари, турли аттестацияларда ёш олимлар, жамоат арбоблари кўпроқ ана шу китобларга мурожаат этишади.

Шу ўринда, домланинг китобларидан кичик иқтибослар келтирсам. “Оммавий маданиятнинг заминида тенглик эмас, балки турли соҳаларда катта қудратга эга бўлган мамлакатларнинг маънавий тазйиқ ва зўравонлик ўтказиш йўли билан ғарбона маънавиятларини турли миллату элатлар онги ва қалбига сингдириш йўли орқали дунёда ўз ҳукмронлигини тиклашга қаратилган аниқ мақсад ётади”;  “Инсониятнинг юксак тараққиёти ҳосиласи бўлмиш глобаллашув ҳаётимизга ёпирилиб келаркан, “оммавий маънавият” соясида қолган  миллий-маънавият барбод бўлади”, “ҳозиржавоб”, “беминнат” дастёрлар (уяли телефон, интернет) ҳаёсизлик, шафқатсизлик, бағритошлик ва зўравонлик билан “ошно” бўлишга хизмат қилмоқда”;  “глобаллашув- “янги цивилизация”, тараққиётнинг юксаклиги кўрсаткичи”; “Миллий хавфсизлик” деб аталмиш тизим занжиридаги асосий ҳалқа миллий-маънавий хавфсизликдир” ва бошқалар. 

Булардан кўриниб турибдики,  домла ёшларимиз ва ватандошларимизнинг  бегона ғоялар таъсирига берилмаслигини,  онги, руҳи, зеҳниятини буюк юртимиз фаровонлигига сафарбар этишларини орзу қилади. 

Олимнинг шахсий ҳаёти ва турмуш тарзига келсак, у оддийлик ва камтарликдан иборат. Домла сохтагарчилик, ҳашамдорлик ва дабдабозликдан йироқда юради. Сунъий мақтовни ва хушомадгўйликни ёқтирмайди. Мисол учун, фалсафа илмий кенгашидаги муҳокамаларда тарафкашликка чидаб туролмайди ва холис фикрини ифода этади. “Жим туролмайман!” – бу заҳматли олимнинг ҳаёт аччиқ синовларидан ўтиб келаётган шиори. Шунга қарамасдан, далилларга таянган танқидларини шу қадар мулойим, устакорона услубда айтадики, муҳолиф тараф хайрлашаётиб, кўзларини аламли қадаш ўрнига, домлага миннатдорлик билдиради.

Бундай кунларини гоҳида эслаб, биз шогирдларига: “Ҳаёт фақат курашлардан иборат, аммо нима бўлганда ҳам олим адолатпарварлик принципига содиқ қолмоғи лозим”, дейди.

Олимнинг ҳаққоний сўзи, кенг мушоҳада олами, ҳозиржавоблиги, очиқкўнгиллиги илм-фан ва маданият арбобларида ҳавас ва ҳурмат ҳиссини уйғотмай қолмайди. Юртнинг зиёли қатлами унинг таҳлилларга бой илмий-маърифий китоблари, қизиқарли мақолаларини иштиёқ билан ўқийди, аудитория, давра-гаштаклардаги суқротона суҳбатларини соғинади. 

Устоз ўтаётган мазмунли умри, аҳил оиласи, камсуқум шогирдлари, ёзилган ўнлаб китобларини эл-юрт ўқиётганлигидан шодланиб, айни дамдаги сокин, осойиш дамларга етказганига шукроналар айтади. Миллат дардига ҳамдард бўлиб яшагани, минглаб файласуф, сиёсатшунос  шогирдларни тарбиялашга улгургани, жамиятни ўйлантириб келаётган долзарб муаммоларга оид китобларни ёзиш бахтига эришганидан бағоят қувонади. 

Республика илмий ва адабий жамоатчилиги фалсафа фанлари доктори, профессор Садулла Отамуратовни она юртининг фидойи, куйинчак фарзанди сифатида жуда ардоқлайди. Домла бугун ўзининг қалб ва виждон амри билан бажарган ишларини сарҳисоб қиларкан, умри беҳуда ва бесамар кетмаганлигига амин бўлади.  

Чиндан ҳам, устозимиз билим ва тажрибасини,бутун умрини илм-фанга бағишлади, фарзандлари ва шогирдларини миллатпарвар, юртпарвар қилиб тарбиялади, бундан ўзлари ҳам кам бўлмади. 

Камтарин, самимий инсон, бутун умрини миллатни ўрганиш ва асраб-авайлашга бағишлаган забардаст олим Садулла Отамуратовни биз шогирд-фарзандлари ҳам 80 ёши билан чин қалбимиздан табриклаймиз, Аллоҳдан устозга узоқ умр, оилавий бахт-иқбол тилаб қоламиз.

Бахтиёр  Омонов, 

Ўзбекистон миллий университети профессори, сиёсий фанлар доктори.

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллатни ўрганишга бағишланган умр