Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида “Биз – бир оила фарзандларимиз!” шиори остида “Ўзбекистон – умумий уйимиз” мавзусида байрам кечаси бўлиб ўтди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари Р.Нуразизов, институт ректори Қ.Қодиров сўзга чиқиб, бугунги кунда юртимизда бир юз ўттиздан ортиқ миллат ва элат вакиллари бир оиланинг фарзандларидек аҳил-иноқ яшаб, турли соҳаларда самарали меҳнат қилаётганини таъкидлади. 

Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими кафедраси мудири Е.Тилеуов юртимизда барча миллат ва элатларнинг тили, маданияти, урф-одат ва анъаналарини сақлаш ҳамда ривожлантириш учун барча шароитлар яратилганлиги, давлатимиз томонидан турли миллатлар ўртасида ўзаро меҳр-оқибатни янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётганлигига алоҳида эътибор қаратди. 

Нукус давлат педагогика институти ҳам – кўп миллатли аҳил оила. Мазкур олий ўқув юртида 17 минг нафарга яқин талаба-ёш таҳсил олмоқда. Таълим 5 тилда олиб бориладиган ўқув даргоҳида қорақалпоқ, ўзбек, қозоқ, туркман, рус, украин, корейс, қирғиз, тожик, озарбайжон, бошқирд, уйғур ва татар миллатига мансуб талабалар бир оила фарзандларидек, ҳамжиҳатликда ўқимоқда. 

Сўзга чиққанлар бугунгидек глобаллашув шароитида кўплаб давлатларда юз бераётган миллий, диний ва этник низолар шароитида бизнинг юртимизда турли миллат вакилларининг тинч-тотув, фаровон ҳаёт кечириши юртимизда олиб борилаётган ушбу йўналишдаги тўғри сиёсатнинг натижаси эканлигига алоҳида тўхталди. 

Тадбир институтнинг “Тўмарис” халқ ансамбли ва иқтидорли талабалари ижросидаги байрам концерти билан давом этди. 

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллатлараро тотувлик ва дўстлик байрами