Пойтахтимиздаги Миллий кино саройида Ўзбекистон Кинематография агентлиги томонидан “Миллат фидойилари” деб номланган маърифий тадбир ўтказилди.

Унинг доирасида Маҳмудхўжа Беҳбудий, Чўлпон, Абдулла Қодирий ҳаёти, фаолиятига бағишланган ҳужжатли фильмлар тақдимоти ўтказилди.  

Маълумки, жадидлар ўз даврининг илғор  зиёлилари бўлиб, халқни қийнаб келаётган муаммолар илдизи, мустамлакачиларнинг асл мақсад-муддаоларини рўй-рост кўра олганлар, уларни баралла айта олганлар. 

Бутун умрини халқни залолат ботқоғидан халос этиш, уни маърифат сари бошлашга бағишлаган тараққийпарвар  боболаримизнинг ҳаётий мақсад-муддаолари бугун ҳам ўз долзарблигини йўқотмаган.  

Тадбирда эътироф этилганидек, “Тилда, фикрда, ишда бирлик” деган эзгу ғоя билан майдонга чиққан жадид боболаримиз халқларимизни жаҳолат ва қолоқликдан олиб чиқиш, уларни ғафлат ботқоғидан қутқаришнинг асосий йўли – билим ва маърифатда, дунёвий тараққиётни эгаллашда, деб билдилар.  

Улар шу йўлда фидойилик кўрсатиб, янги усул мактаблари, театр ва кутубхоналар, нашриётлар очдилар. Жамият аъзоларининг дунёқараши ва турмуш тарзини ўзгартириш мақсадида газета ва журналлар нашр этдилар. Ёшларни илғор давлатларга ўқишга юбордилар.  

Айни пайтда давлат бошқаруви, суд-ҳуқуқ, молия, солиқ тизимлари, ер масалаларини тубдан ислоҳ қилиш йўлида ҳаракат қилдилар. Маърифатпарвар боболаримиз миллий уйғониш, миллий тараққиёт ғоясини рўёбга чиқариш учун бор куч ва имкониятларини сафарбар этдилар...  

Маҳмудхўжа Беҳбудий, Чўлпон, Абдулла Қодирий ҳаётидан сўзловчи ҳужжатли картиналар томошабинларда катта таассурот қолдирди.  

Н.Усмонова,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллат фидойиларига бағишланган ҳужжатли фильмлар намойиши бўлиб ўтди