Ўзбекистонда микромолия ташкилотлари билан бирга ломбардлар ва факторинг ташкилотларига ҳам исломий молия хизматларини кўрсатишга рухсат берилди.

Бу жорий йилнинг 21 октябрида Марказий банк бошқарувининг “Микромолия ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қарорида белгиланди.

Қарорга биноан, мазкур низом микромолия ташкилотлари ва ломбардлар билан бирга факторинг ташкилотларини ҳам қамраб олади.

Низомга киритилган ўзгартиришларга кўра, нобанк кредит ташкилотлари (микромолия ташкилотлари, ломбардлар ва факторинг ташкилотлари) «музараба», «муробаҳа», «мушорака» ва «салам» каби исломий молия хизматларини кўрсатиши мумкин бўлди.

Хусусан, “Му­зараба” — фойдани тақсимлашга асосланган молиялаштириш,“Муробаҳа” — насия савдога асосланган молиялаштириш, “Мушорака” (шерикчилик) — фойда ва зарарларни тақсимлашга асосланган молиялаштириш, “Салам” — олдиндан тўловга асосланган молиялаштириш каби исломий молия хизматларини кўрсатиши мумкин.

Қарорга кўра, ушбу ташкилотларда капиталнинг етарлилик коэффициенти – жами хусусий капиталнинг жами активларига нисбати – 10 фоиздан кам бўмаслиги шартлиги белгиланди. Шу билан бирга бир қарз олувчи ёки ўзаро боғлиқ қарздорлар гуруҳига доир таваккалчилик ташкилот хусусий капиталининг 25 фоизидан, ташкилотга алоқадор шахсларга тўғри келувчи таваккалчилик энг кўпи эса 50 фоиздан ошмаслиги мумкинлиги ҳам назарда тутилди.

Шунингдек, ташкилотлар ҳар ойда анъанавий молиявий ҳисоботлар билан биргаликда исломий молиялаштиришга оид муробаҳа, исломий ижара, салам, музараба ва мушорака каби йўналишларга оид ҳисоботлар топширади.

Мазкур қарор 17 октябрь куни Адлия вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтказилган ва эълон қилинган кундан уч ойдан кейин кучга киради.

Ушбу тадбирлар Ўзбекистонда исломий молия бозорини кенгайтириш, кредит хизматлари тақдим этилишини шариатга мослаштириш ва молиявий инклюзияни оширишга қаратилган. Масалан, мамлакатда ислом банкини жорий этиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинган эди.

Ш.Маматуропова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Микромолия ташкилотларига исломий молия хизматларини кўрсатишга рухсат берилди