Ҳар бир мурожаат ортида инсонни қийнаётган, ўйлантираётган масалалар, ечимини кутаётган муаммолар бўлади.

Маълумки, сўнгги йилларда мамлакатимизда мурожаатлар билан ишлашнинг мутлақо янги тизими жорий қилинди. Мақсад одамларнинг дардини эшитиш, улар билан очиқ мулоқотда бўлиш, оғирини енгил қилиш, аҳолининг давлат ва жамиятга бўлган ишончини мустаҳкамлашдан иборат.

Шу маънода, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (МИБ) органлари томонидан шу йўналишда изчил ишлар амалга оширилмоқда. 

Жорий йилнинг 9 ойи давомида 174 минг 124  мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан ўз ечимини кутаётган мурожаатлардан 88 минг 95 таси қаноатлантирилиб, 74 минг 487 нафар фуқарога мурожаатлари юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилган.

 91 мурожаат эса ўз тасдиғини топмагани сабабли рад қилинган. Ариза ва мурожаатларнинг қаноатлантирилиши натижасида 66 минг 948 нафар фуқаро ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари тикланиб, уларга 2,8 миллиард сўмга яқин пул маблағлари ундириб берилган.

Бюро томонидан ташкил қилинаётган сайёр қабуллар ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Муаммоларнинг ечими топилиб,  аҳолини қийнаётган, ўйлантираётган масалалар бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланмоқда.

Жорий йилнинг 9 ойи давомида ўтказилган сайёр қабулларда Бюро органлари томонидан 70 минг 860 нафар фуқаро ва юридик шахслар иштирок этди. Тушган мурожаатлар бўйича мавжуд бўлган ижро ҳужжатлари юзасидан тегишли барча масалалар жойида ҳал қилиниши таъминланди.

Хусусан, Бюро директори томонидан Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар аҳолиси иштирокида сайёр ва оммавий қабуллар ўтказилганда, 230 нафар жисмоний ва юридик шахснинг мурожаатлари тингланди. Шундан 345 таси қаноатлантирилиб, 83 тасига ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳат бериш йўли билан ҳал этилган ҳамда 14 таси кўриб чиқилиши тугатилган.

Мисол учун, фуқаро М.М. фойдасига алимент қарздорлигидан 71 миллион сўм  пул маблағлари мурожаатини ўрганиш давомида тўлиқ ундирилиб берилиши таъминланди.

Фуқаро Ш.Т. фойдасига 27,4 миллион сўм алимент пуллари ундирилиб берилиши таъминланиб, мурожаати ижобий ҳал этилган.

– Барчани ташвишга соладиган, “оғриқли нуқта”лардан бири –бу оилаларнинг бузилишидир, – дейди МИБнинг мурожаатлар билан ишлаш бўлими катта инспектори Шуҳрат Холтоев – Ажримлар сабабли фарзандларнинг моддий ва маънавий таъминотига путур етади. Бюрога алимент ундириш масаласида ҳам кўплаб мурожаатлар келмоқда. Эътиборлиси, алимент ундирувлари юзасидан қилинган мурожаатлар бўйича сайёр қабулларда мингдан ортиқ оила яраштирилди. Яна алимент ундируви бўйича вояга етмаган болага моддий таъминот тўлашдан қасддан бўйин товлаб келган қарздорлардан сайёр қабуллар жараёнида 210 миллион сўмдан ортиқ алимент қарздорлиги ундириб берилди. 

Шунингдек, 100 нафардан ортиқ  алимент пулини тўлашдан бўйин товлаган қарздорларни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан ҳужжатлар судга чиқарилди. Бу тоифадаги 60 нафар қарздорга нисбатан Жиноят кодексининг 122-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиши таъминланган. 

“Алимент тўловлари” жамғармасидан 412 нафар алимент ундирувчига 18,5 миллиард сўм тўланди. Тизим жорий қилингандан буён жамғармадан 2 минг 136 нафар ундирувчига 59,4 миллиард сўм пул маблағлари тўлаб берилди.

Одамларнинг дардини эшитиш, улар билан очиқ мулоқотда бўлиш, оғирини енгил, мушкулини осон қилиш — аҳолининг давлатга, эртанги кунга ишончини мустаҳкамлайди. 

МИБ томонидан доимий равишда олиб борилаётган  тадбирлар ана шу мақсадга йўналтирилган.

Н.Абдураимова, ЎзА

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МИБ: Мурожаатлар асосида фуқаро ва юридик шахсларга 2,8 миллиард сўмга яқин пул маблағлари ундириб берилди