Қашқадарё вилоят Мажбурий ижро бюросида “МИБ портал” ахборот тизими ва “UzASBO” дастурий таъминоти интеграцияси бўйича семинар бўлиб ўтди.

Энди Бюро томонидан қарздорлик бўйича келган ҳужжатлар асосида белгиланган муддат ичида қарздорлик тўланмаса, электрон дастур автоматик равишда иш ҳақидан ушлаб қолиш учун талабнома юбориш имконияти яратилди.

Семинарда вилоят бошқармаси ва тегишли идоралар раҳбарлари, бош ҳисобчилар иштирок этди. 

Тадбир давомида мутахассисларнинг “МИБ портал” ва “UzASBO” интеграцияси ҳамда дастур орқали талабномаларни кўриш ва ижро жараёнлари ҳақидаги маърузалари тингланди. Унда Бюронинг “МИБ портал” ахборот тизими ва “UzASBO” дастурий таъминоти билан интеграция ишлари амалга оширилганлиги тўғрисида тушунча берилди. Қолаверса, ташкилотлар ҳисобчиларига мазкур дастурий таъминотда Бюро давлат ижрочилари томонидан юборилган талабномаларни кўриш ҳамда чоп этиш, шунингдек, қарздорликни ходимнинг иш ҳақидан ундириш билан боғлиқ бўлган барча босқичлар бирма-бир мазкур дастурда амалда бажариб кўрсатилди.

Шунингдек, бошқарманинг суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш бўлими катта инспектори А.Бўтаев давлат ижрочиси томонидан юборилган талабномаларнинг ижросини таъминлаш муддатлари ва тартиби тўғрисида йиғилиш қатнашчиларига тушунча берди. Ташкилот ҳисобчиси томонидан талабномаларнинг ижроси ўз вақтида асоссиз таъминланмаган тақдирда, ташкилотнинг мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан маъмурий жавобгарликка тортилиши тушунтирилди.

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МИБ ахборот тизими ва “UzASBO” дастурий таъминоти интеграция қилинди