Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси суриштирув ва маъмурий амалиёт шўъбаси томонидан вояга етмаганларнинг ҳуқуқ-манфаатларини таъминлаш, алимент билан боғлиқ ҳужжатлар ижроси доирасида тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, фуқаролик ишлар бўйича Наманган туманлараро судининг ҳал қилув қарорига кўра, қарздор Х.Т.дан ундирувчи В.Х. фойдасига бир нафар фарзанди учун алимент ундириш белгиланган. Мазкур ҳужжат Бюронинг Янги Наманган тумани бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатлари олиб борилган. 

Бироқ, қарздор ота бир неча бор огоҳлантиришга қарамай дилбандининг қаровидан бўйин товлаб келган. Унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган. Ундан сўнг ҳам хулоса қилмай яна алиментни тўламай келган. 

– Аввалги кўрилган чоралар кутилган натижа бермагач қарздор отага жиноий жавобгарлик масаласини кўриб чиқиш учун иш қўзғатилиб, суриштириш ҳаракатлари олиб борилди, – дейди МИБ Наманган вилояти бошқармаси катта суриштирувчиси Шавкат Қаҳҳоров. – Айни шу суриштирув давомида ота хатосини тушуниб етди ва фарзанди учун алимент маблағини вояга етгунга қадар тўлашлигини билдириб ўтди. Олиб борилган тарғибот самара бериб, 18 ёшга қадар ҳисобланган 106 миллион сўм қарздорлик тўлиқ ундириб берилиши таъминланди. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МИБ: 106 миллион сўм ундирилди