2025 йилнинг биринчи ярми якунларига кўра, Тошкент метрополитенида кунига ўртача 803,4 минг нафар йўловчи ташилган. Бу рақам Миллий статистика қўмитаси томонидан эълон қилинди ва 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 10,8 фоиз ўсишни кўрсатмоқда.

Бундай кўрсаткичлар метрополитеннинг тобора оммалашиб бораётганини, пойтахт аҳолиси учун метродан фойдаланиш ортиб бораётганини англатади.

Бу рақам ортида фақатгина транспорт эмас, балки давлат сиёсатининг қулай, хавфсиз ва экологик жамоат транспортига ўтиш йўлидаги изчил ислоҳотлари турибди. Бугун Тошкент метрополитени шунчаки ҳаракат воситаси эмас, у замонавийлик, тежамкорлик ва ишончлилик тимсолига айланган.

Тошкент метрополитенида тўлов тизими ҳам замонавийлашмоқда. Чипта нархи 2025 йил ҳолатига кўра, карта орқали тўлов қилинганда 1 700 сўм бўлиб, нақд тўлов турида 3 000 сўм этиб белгиланган. Бу аҳолининг барча қатламлари учун қулай нарх ҳисобланади. Қолаверса, махсус карталарда кешбэклар орқали тўлов нархини 650 сўмга тушириш мумкин. 

Вагондаги шароитлар ва хавфсизликка келадиган бўлсак, охирги йилларда йўловчи хавфсизлиги ва қулайлиги бўйича бир қанча янгиликлар жорий этилди. Янги вагонда совутгич тизимлари, замонавий ёритиш, ахборот таблолари мавжуд. Бекатлар эса хавфсизлик камералари билан таъминланган. Бундан ташқари, Wi-Fi хизматлари, бекатлар ичида тоза ҳожатхоналар каби қулайликлар сони ортмоқда. 

Метрополитеннинг муҳим жиҳатларидан бири – бу атмосферага чиқиндилар чиқарилмайдиган транспорт тури эканлигидир. Бу эса йилдан-йилга ортиб бораётган автомобиль сони мисолида шаҳар ҳавосининг тозалигини сақлашга хизмат қилмоқда. Битта метро поезди ўртача юзлаб йўловчини таший олади, бу эса шаҳар йўлларида бирмунча автомашиналарнинг камайишини таъминлаши мумкин.

Тошкент метрополитени бугун транспорт воситаси эмас, балки халқ турмуш тарзининг бир қисмига айланган тизим. Унинг имкониятлари фақат пойтахтга эмас, балки бутун республика транспорт инфратузилмаси ривожига ижобий таъсир кўрсатмоқда.

Янги технологиялар, рақамлаштириш, хизмат маданияти, кенгайиш лойиҳалари – буларнинг барчаси Тошкент метрополитенининг дунё стандартларига яқинлаштиради. Пойтахт аҳолиси эса ҳар куни ўз манзилларига тез, хавфсиз ва қулай тарзда етиб боришда метрони танлашда давом этмоқда.

Дилдора ДЎСМАТОВА

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Метрополитен – самарали йўловчи ташиш воситаси