“Meta” сохта рекламадан миллиардлаб доллар ишламоқда
“Reuters” олиб борган суриштирувга кўра, “Meta” (“Facebook” ва “Instagram” эгаси) йиллик даромадининг 10 фоизи - тахминан 16 миллиард долларини сохта ёки тақиқланган рекламадан оларкан.
Фойдаланувчилар ҳар куни фирибгарлик аломати бор 15 миллиардгача шундай постларни кузатишади.
Компания ички ҳужжатлари шуни кўрсатадики, “Meta”га эҳтимолий жарима миқдори 1 миллиард долларга етиши мумкин. Бинобарин, сохта рекламадан олинган фойда олдида бу “мақбул рақам” экан.
С.Раҳимов, ЎзА