Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Men G‘olib Run” марафони юқори савияда ўтди

Пойтахтимиздаги “Янги Ўзбекистон” боғида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳамда куч тузилмалари ўртасида шоссе югуриш бўйича мамлакат чемпионати доирасида юрт ҳимоячилари ва куч тузилмалари вакилларини бирлаштирган ватанпарварлик руҳидаги оммавий спорт тадбири – “Men G‘olib Run” югуриш мусобақаси бўлиб ўтди.

Тадбирнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби, Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси Виктор Маҳмудов, спорт вазири Адҳам Икромов сўзга чиқиб, мамлакатимизда энг аввало, аҳолини оммавий спортга жалб этиш ва бу орқали уларнинг саломатлигини янада яхшилаш мақсадида турли мусобақалар, хусусан, оммавий югуриш тадбирлари ташкил этилаётганини таъкидлади. Шунингдек, бу йилги мавсумда 20 дан ортиқ югуриш мусобақалари ташкил этилиши ҳақида тўхталиб ўтди.

Ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари, миллий ва махсус олий ўқув юртлари курсантлари, ёшлар ҳамда спорт ҳаётига бефарқ бўлмаган аҳоли вакиллари иштирок этган “Men G‘olib Run” мусобақасидан кўзланган мусобақанинг асосий мақсади жисмоний тайёргарликни ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ҳамда Ватанга садоқат ва ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлашдан иборат бўлди.

Беллашувлар 3 ва 10 километр масофаларда ўтказилди. Мусобақа World Athletics халқаро стандартлари асосида замонавий электрон хронометраж тизими орқали ташкил қилинди. 

[gallery-27175]

Тадбирда 2 мингдан ортиқ иштирокчи, жумладан, минг нафарга яқин ҳарбий хизматчилар ва курсантлар иштирок этди. Беллашувлар халқаро мезонлар асосида, замонавий электрон вақт ўлчаш тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказилди. Мусобақада энг яхши натижа қайд этган иштирокчилар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Жавоҳир Тошхўжаев,
Алмурод Мамадаминов(сурат), ЎзА