Ҳаётимиздаги ҳар бир ўзгариш ёки янгилик замирида илм-фанга эътибор ётади. Албатта, илмни олимларсиз, олимларни эса илмсиз тасаввур қилиб бўлмайди.

Бугун юртимиз олимлари зиммасига юклатилган вазифалар кўлами катта. Қишлоқ хўжалиги соҳаси дейсизми, иқлим, технология, борингки паррандачилик соҳасида ҳам уларнинг тадқиқотлари, изланишлари муҳим. Бу изланишларнинг самараси эса кўпроқ ҳамкорликда билинади.  

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги Умумий ва ноорганик кимё институти ҳамда Туркманистон Фанлар академиясининг Кимё институти ўртасида имзоланган  илмий-тадқиқотлар бўйича англашув меморандуми ҳам ҳар икки мамлакат олимлари учун фойдали бўлди.

Ушбу меморандум икки давлат ўртасида фан ва технологиялар соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, инновацион ечимларни қўллаб-қувватлаш ва минтақавий муаммоларга биргаликда ечим топиш мақсадларини кўзда тутади.

Ҳамкорликнинг асосий йўналишлари - минерал ўғитлар, адсорбция технологиялари ва кимёвий катализ соҳасида тадқиқотлар олиб бориш. Давлат дастури доирасидаги илмий-тадқиқот лойиҳаларини ҳамкорликда ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Олимлар, магистрантлар ва докторантлар учун стажировка ва малака ошириш имкониятларини яратиш ҳамда лаборатория ускуналаридан ўзаро фойдаланиш ва илмий база алмашинуви ҳам назарда тутилган.

Мазкур меморандум доирасидаги келгуси қадам икки қўшни давлатнинг илмий салоҳиятини интеграция қилиб, минтақавий кимё фанини халқаро даражага олиб чиқиш имконини беради. Қолаверса, экологик, саноат ва технологик муаммоларга биргаликда ечим топишга йўл очади.

Н.Раҳмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Меморандум минтақавий муаммоларга ечим топади