Бухоро вилояти Шофиркон тумани Навбаҳор маҳалласида фаолият олиб бораётган ижтимоий ходими Ҳулкар Мирзаева ҳар бир оила билан тизимли иш олиб боришда намуна бўлмоқда. Жумладан, Навбаҳор маҳалласида яшовчи Дилдора Маҳмудованинг оилавий шароити ўрганилди.

– Дилдора Маҳмудова 3-гуруҳ ногиронлиги бўлишига қарамай, ҳаётга шукроналик билан қараб келмоқда. Унинг турмуш ўртоғи ҳам кўзи ожизлиги сабабли 1-гуруҳ ногирони. Шунга қарамай, Дилдора опа ўз умр йўлдошига ҳамда қарамоғидаги 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган қайнсинглисига меҳр билан ғамхўрлик қилмоқда. Оилада беш нафар фарзандни тарбиялаш ҳам осон кечмайди. Мавжуд ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни ҳал этиш мақсадида оила камбағаллик реестрига киритилди ва зарур ижтимоий хизматлар кўрсатилди. Жумладан, ҳомий тадбиркорлар кўмагида озиқ-овқат ва моддий ёрдам берилди. Оилавий шифокорлар иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди. Фарзандлар учун ўқув қуроллари олиб берилиб, қизиқишлари бўйича тўгаракларга қатнашига шароит яратилди. Икки нафар фарзанди хусусий мактабгача таълим муассасасида бепул ўқиши таъминланди. Шунингдек, унинг қарамоғидаги қайнсинглиси ота-она ва фарзандсиз экани инобатга олиниб, “Якка-ёлғизлар реестри”га киритилди ҳамда компенсация тўланишига кўмаклашилди, – дейди ижтимоий ходими Ҳулкар Мирзаева.

Дилдора Маҳмудованинг турмуш ўртоғи қаровчига муҳтожлиги боис “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг “Фаол ҳаётга қадам” дастури асосида унга қаровчи сифатида ойлик иш ҳаққи тайинлашга ёрдам берилди. Бу эса оилада ягона меҳнатга лаёқатли инсоннинг бандлигини таъминлаш билан бирга, оила моддий жиҳатдан ҳам қўллаб-қувватланишига хизмат қилмоқда.

Кўрсатилган эътибор ва ёрдамлар натижасида Дилдора опанинг ҳаёти сезиларли даражада яхшиланиб, ўзига бўлган ишончи ортмоқда. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири. 

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Меҳр ва эътибор инсонга мадад беради