Инсон қалбидаги неъматлардан бири – меҳр. Айниқса, бу туйғу яқинларимизга, балки меҳрга зор болаларга ҳам бағишланса қадри янада юксалади. Янгийўл туманидаги Қовунчи маҳалласида яшовчи Шерзод Қозоқбоев ва унинг турмуш ўртоғи уч нафар ўз фарзанди ёнига яна олти нафар меҳрга муҳтож болани қабул қилди.

– Президентимизнинг 2022 йил 4 августдаги оилавий болалар уйлари тизимини ривожлантиришга қаратилган қарори бизга катта туртки бўлди. Бу қарор бизга ишонч берди. Ҳар бир бола бахтли бўлишга лойиқ. Биз эса уларнинг ҳаётида шу бахтни яратишга ҳаракат қиламиз, – дейди Ш.Қозоқбоев.

Фарзандлардан бири Самандар ҳозирда 11-синфни тамомлаб, олий ўқув юртига киришга қизғин тайёргарлик кўрмоқда. У жуда изланувчан ва интилувчан йигит. Нозима эса адабиётга қизиқади, шеърлар ўқийди, ҳикоялар ёзишга ҳаракат қилмоқда. Умиджон техникага қизиқади. Ҳар доим бирор нарса ясаш, тузатиш билан овора. Умуман олганда, ҳар бир болада ўзига хос истеъдод бор. 

Оила спортга, айниқса, футболга алоҳида эътибор қаратади. Болаларнинг деярли барчаси футболга қизиқади. Шу сабабдан оилавий футбол жамоа ҳам шаклланган. Ҳар дам олиш кунлари футбол мусобақаси ҳам ташкил этилади.  Бу фақат спорт эмас, бу бирдамлик, соғлом турмуш тарзи тарғиботи ҳам.

Қозоқбоевлар оиласи ўз бағрига олган болаларга фақатгина уй эмас, балки ишончли келажакни, илиқ муҳитни ва меҳрга тўла ҳаётни тақдим этмоқда. Уларнинг саъй-ҳаракати бугун нафақат болалар, балки жамият учун ҳам намуна бўлиб хизмат қилмоқда.

Ҳозирда Тошкент вилоятида шу каби 12 та оилавий болалар уйлари бўлиб, уларда жами 56 нафар бола тарбияланмоқда. Улар орасида Шерзод Қозоқбоев ва унинг оиласи ҳам жамиятимиз учун меҳр, сабр, фидойилик ва инсонийлик тимсолидир. Бундай оилалар бор экан, жамиятда ҳеч қачон меҳр сўнмайди, саховат йўқолмайди.

А.Мусаев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Меҳр сўнмасин, саховатли инсонлар кўпайсин