Бола бу дунёга ўз ҳуқуқлари билан келади. Уларни на исботлаш, на талаб қилиш керак. Ҳимоя, ғамхўрлик ва ҳурмат – бола учун имтиёз эмас, балки яшашининг ажралмас қисмидир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан тақдимоти ўтказилган “Ҳаққим бор” номли ижтимоий бадиий фильм бола ҳуқуқлари, яъни ҳар бир боланинг меҳр, эътибор ва хавфсизликда яшаши, шунингдек, зўравонлик ва лоқайдликдан ҳимояланиши лозимлиги ҳақидаги ғояни илгари суради.  

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева ташаббуси билан тайёрланган лойиҳа болаларни эшитиш, тушуниш, зўравонликдан ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш мақсадига қаратилган.

[gallery-23625]

Премьера доирасида ўтказиладиган матбуот анжуманида фильм ижодий жамоаси – сценарий муаллифлари, режиссёр ва экспертлар фильм яратилиши жараёни юзасидан иштирокчиларга батафсил маълумот бериб, оммавий ахборот воситалари вакилларини қизиқтирган барча саволларига жавоб қайтарди.  

“Ҳаққим бор” зўравонликка дуч келган болаларнинг ҳаётий ҳикоялари асосида суратга олинган. Фильмда уч нафар боланинг ҳаёти акс этган бўлиб, уларнинг ҳар бири турли шаклдаги, яъни, психологик босим, жисмоний тажовуз, жинсий зўравонлик ва эҳтиёжларга бефарқлик каби зўравонликка дуч келган. Ҳар бир бола учун оғриқ алоҳида жойда, жумладан уйда, боғчада, мактабда бошланган. Оддий ва таниш жойларда рўй берган бу воқеалар мурғак қалблар ҳаётида фожиа бошланишига сабаб бўлган. Бу жойлар ўтмишда қолмаган, аксинча, улар болалар билан бирга, уларнинг ботинида яшамоқда. Бу жароҳат кўринмас, аммо унинг таъсири йиллар давомида сақланади, ишончни йўқотади, хавфсизлик ҳиссини олиб қўяди, ҳаётни чеклайди.

– Бу фильм катталар учун, - дейди  фильм режиссёри ва сценарий муаллифи Ладо Квантания. – Болаларга нисбатан зўравонликка йўл қўйган, уни яширган ёки бефарқ бўлган шахслар ҳақида. Фильмда мен бола қалбига сингиб кетган жароҳатнинг ўчмайдиган изларини кўрсатишни истадим. Уй, боғча, мактаб – зўравонлик содир бўлган жойлар бола хотирасининг оғриқли қисмларига айланган. Зўравонликдан кейин қоладиган ҳис бу – фақатгина қайғу эмас, балки даҳшатдир. Шунинг учун ҳам мен фильмда хоррор жанри услубидан фойдаландим. Чунки бола тасаввури оғриқни изоҳлай олмайди, лекин уни кучайтириб тасвирлайди. Катталар фильмни кўрар экан, бола оғриғини ҳис қилиши ва масъулиятни тўлиқ англаб етиши лозим. Бола бу оғриқ билан ёлғиз қолмаслиги керак. Биз, катталар мурғакларнинг қалбини  кўришга, эшитишга ва уларни ҳимоя қилишга мажбурмиз.  

Фильмда болалар ҳаётидаги дард ортиқча драматизмсиз, ҳиссиётлар орқали тасвирлаб берилган. Унда айбловлар эмас, балки бола кўзларидаги оғриқ, ёлғизлик ва оғир ҳислар гавдаланади. У танламаган юкни енгиллаштиришга бўлган уринишлар орқали томошабинни чуқур мулоҳазага чорлайди. Бу ҳикоялар реал ҳаётдан, жонли қисматлардан олинган ва фильм орқали сўзга айланган ҳақиқатдир.

Тадбирда 2024 йилда Ўзбекистонда болалар ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ қуйидаги ҳолатлар қайд этилгани, барчанинг эътиборини ўзига қаратди:

• 412 нафар бола жинсий зўравонликдан жабрланган

• 1 028 нафар бола жисмоний зўравонликка учраган

• 929 нафар бола психологик босимни бошидан кечирган

• 14 нафар бола эксплуатация қурбони бўлган

• 106 нафар бола катталарнинг қатъий бефарқ муносабатига дуч келган

Бу рақамларнинг ҳар бири юракни титратувчи, содир бўлмаслиги керак бўлган фожиа. Бу ҳикояни гўзал сатрлар билан ёзиш биз, катталарнинг вазифамиз.

Тадбир доирасида шунингдек,  зўравонликка учраган болалар томонидан яратилган “Ҳаққим бор” номли расмлар кўргазмаси ҳам ташкил этилди.  

Камола ЮСУПОВА, Аслиддин АЛИЖОНОВ (сурат), ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Меҳр, эътиборда ва хавфсиз яшаш учун “Ҳаққим бор”