Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани Пахтакон маҳалласида яшовчи Турсунбой Арипов ўз ҳовлисида паррандачиликни йўлга қўйди. Бу билан у нафақат оиласи фаровонлигига эришда, балки меҳнат қилган киши ҳеч қачон кам бўлмаслигини исботлади.

Тирикчилик умидида узоқ юртларга иш излаб кетган кичик фарзанди Азамат 2024 йилда Россиядан қайтди. Ота бола яхши ният билан Самарқанддан 600 бош “Lohmann Brown” зотли жўжаларни олиб келиб парваришлай бошлади. Кўп вақт ўтмай жўжалар катта бўлиб тухум бера бошлади.

– Бу паррандаларнинг яхши томони шундаки, улар қуруқ аралашма емлардан ташқари, томорқадан чиқадиган буғдой қолдиқлари, маккажўхори, сабзавот маҳсулотлари, қовун-тарвуз пўчоқларини ҳам бемалол ейди, – дейди Турсунбой бобо.

Товуқлар кунига 570-580 дона тухум бера бошлади. Буни пулда ифодаласак, бир кунда тахминан 570–580 минг сўм, ойига эса 17 миллион сўм даромад дегани.

– Нега мен иш қидириб хорижга боришим керак? – дейди бобонинг ўғли Азамат. – Отам тавсияси ва маслаҳати билан паррандачиликни йўлга қўйдим. Ҳозирда хорижда бир ойда топганимдан ҳам кўпроқ даромад кўряпман. Ўз уйимда, фарзандларим ёнида  ишлаб пул топаётганимдан бахтиёрман.

Хулоса қилиб айтганда, ўтган йили Турсунбой бобо ва унинг оиласи паррандачиликдан яхши даромад олди. Рўзғори обод, дастурхони тўкин бўлди.

Ҳозирда Самарқанддан яна  икки минг бош жўжа олиб келинган. Улар учун янги паррандахоналар қурилди, замонавий инфратузилма яратилди.

– Бу жўжаларни келтирганимизга ҳали 60 кун ҳам бўлгани йўқ. Олдинги зотлар каби булар ҳам тез ўсмоқда. Баъзилари тухум бера бошлади. Улардан ҳам кунига 1  минг 800 тагача тухум олишни кўзлаяпмиз. Бу эса кунига 1,8 миллион сўм, ойига эса 50 миллион сўмдан ортиқ фойда дегани, – дейди Турсунбой бобо.

Турсунбой ота Ариповни нафақат туманда, балки вилоятда ҳам кўпчилик миришкор боғбон сифатида билади. Отахон меҳнат фаолиятини 15 ёшида колхозда сувчиликдан бошлаган. Кейинроқ туманда ташкил этилган бўрдоқичилик чорва фермасида 40 йил меҳнат қилди. 2011 йилда нафақага чиққач, томорқасида узумчилик билан шуғуллана бошлади. Узоқ йиллар узум етиштириб, ток парваришининг ҳадисини олди. Ҳозир узумнинг ризамат, ҳусайни, келин бармоқ, шоҳонаки, кетмон соп каби навларини кўпайтирмоқда. Ҳар йили ушбу узумдан  яхшигина даромад олинади. Яхши нав, яхши таъм ва тоза парвариш харидорни ўзи тортади.

Миришкор бобонинг фикрича, ҳар бир хонадон агар шижоат ва сабр бўлса 50 та товуқ билан ҳам барқарор ҳаёт қуриши мумкин. Бу иш катта сармоя эмас, балки эътибор ва меҳнат талаб қилади.  

Дарҳақиқат Турсунбой бобони кўпчилик  “Tracker”чи бобо” деб алқайди. 2024 йилда Президентимиз Сайхунобод туманига ташрифи чоғида Иттифоқ маҳалласи аҳолиси билан учрашувда Турсунбой бобо билан шахсан суҳбатлашган. Унинг боғдорчиликдаги тажрибаси, ҳаётга фаол муносабатини юксак баҳолаган эди. Унга “Tracker” русумли автомашина совға қилган. Ана ўша кундан бошлаб маҳаллада ва ижтимоий тармоқларда Турсунбой бобони “Tracker”чи бобо” деб атай бошлади.  

Турсунбой бобо ўзининг меҳнати, сабр-тоқати ва илмий ёндашуви билан бошқаларга намуна бўлмоқда. Унинг тажрибаси қишлоқда, оддий хонадонда ҳам фаол ва фаровон ҳаёт қуриш мумкинлигини яққол исботламоқда.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Меҳнатдан келса бойлик....