Ватан учун, миллат учун, халқ учун!

Юртимизда ҳар йили Мустақиллик байрами кенг миқёсида нишонланиб, халқимизнинг асрий орзу-умидлари рўёбга чиққанини, мамлакатимиз ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқига эга бўлганини эслатиб туради. 

Ушбу улуғ айём нафақат юртимизда, балки барча давлат ва жамоат ташкилотларида ҳам алоҳида маънавий кўтаринкилик билан ўтказилади. 

Энергетика вазирлигида “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида ўтказилган байрам тадбири ҳам улардан биридир. 

Байрамона руҳда ўтган тадбирда Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов сўзга чиқиб, юртимизда амалга оширилган ислоҳотларнинг муҳим устувор йўналишларидан бири – энергетика соҳасини ривожлантириш ва замон талабига мос равишда такомиллаштиришга қаратилгани ва бу борада улкан натижаларрга эришилаётганини қайд этди.

Бугунги кунда энергия манбаларини диверсификация қилиш, қайта тикланувчи энергиядан самарали фойдаланиш, электр ва газ таъминотида барқарорликни таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда. 

– Албатта, бу жараёнларда соҳа мутахассисларининг меҳнати, ташаббуси ва фидойилиги ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Кейинги йилларда энергия самарадорлигини ошириш, аҳолини узлуксиз электр ва газ таъминоти билан таъминлаш, шу билан бирга, соҳада рақамли технологияларни жорий этиш асосий вазифаларимиздан бири бўлиб қолмоқда. Биз бу йўлда барчангиз билан биргаликда юртимиз равнақи учун хизмат қилишда давом этамиз, – деди вазир. 

Тадбирда вазирлик ходими Дилноза Ширмуҳаммедова энергетика соҳасидаги янгиликлар халқ манфаати йўлида хизмат қилаётганидан мамнун эканини билдирди.

– Бугун ана шундай улуғ байрам арафасида раҳбарият томонидан эътироф этилганим мен учун катта бахт ва ифтихор. Бу мукофот менинг шахсий меҳнатимгина эмас, балки бутун жамоамизнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатларига берилган юксак баҳо деб ҳисоблайман. Юртимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги учун хизмат қилиш ҳар биримиз учун шарафли бурчдир. Энг муҳими, ишимиз орқали ҳар бир хонадонга барқарор энергия етказиш, одамларнинг ҳаётини енгиллаштириш ва уларнинг юзида шодлик кўриш – бу энг катта мукофотдир. Биз энергетика соҳаси ходимлари сифатида олдинда турган вазифаларни чуқур ҳис этамиз. Келгусида ҳам билим ва тажрибамизни янада ошириб, илғор технологияларни ўзлаштириб, юртимиз равнақи йўлида сидқидилдан хизмат қиламиз, – деди Д. Ширмуҳаммедова. 

Байрам тадбир якунида самарали меҳнати, ташаббускорлиги ва фидойилиги билан алоҳида ажралиб турган бир гуруҳ ходимлар тақдирланди.

Насиба Зиёдуллаева, ЎзАА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Меҳнат, салоҳият ва эътироф