Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва қатор ҳамкор ташкилотлар билан Яшнободда меҳнат миграциясидаги хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
Унда чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларни Ватанга қайтариш ва муносиб меҳнат шароитлари билан таъминлаш каби долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Меҳнат миграциясида бўлган хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, пойтахтдаги мавжуд иш ўринлари ҳақида хабардор қилиш, тадбиркорлар билан ҳамкорликда бандликни таъминлаш масалалари хусусида сўз борди.

Учрашувда масофавий тарзда қатнашган хотин-қизлар яқин орада Ватанга қайтиб, оила бағрида яшаш ва меҳнат қилиш истагини билдирдилар.
Учрашувда уларга мавжуд бўш иш ўринлари таклиф этилди ва амалий ёрдам кўрсатиш бўйича келишувга эришилди.
Тадбир якунида меҳнат миграциясидаги хотин-қизларнинг вояга етмаган фарзандларига эсдалик совғалари топширилди.
Гулноза Бобоева,
ЎзА