Халқимиз ҳаётида ёш авлоднинг дуогўйи бўлган, кўпни кўрган нуронийларимизга алоҳида ҳурмат-эҳтиром, эътибор ва ғамхўрлик кўрсатишдек олийжаноб вазифалар алоҳида ўрин тутади.

Маълумки, Президентимиз томонидан 2016 йил 28 декабрда мамлакатимизнинг турли соҳаларида кўп йиллар ҳалол ва самарали меҳнат қилган, ҳаётини оилалар мустаҳкамлигини сақлаш, миллий ва умуминсоний қадриятларга, катталарга ва ёш авлод вакилларига ҳурмат, она-Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш ишларига бағишлаган отахон ва онахонларни муносиб тақдирлаш мақсадида “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони таъсис этилиб, ҳар йили ўз муносиб эгаларига топшириб келинмоқда. 

Бу йил ҳам Тошкент вилоятининг 72 нафар меҳнат фахрийлари ушбу нишон билан тақдирланди. 

 Шу муносабат билан Нурафшон шаҳрида мукофотларни топширишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда иштирок этган Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев кекса авлод вакилларини юксак эътироф билан самимий қутлади. Кексаларнинг мазмунли  ҳаёт йўллари эл-юртга муҳаббат ва садоқат, мардлик ва фидойилик намунаси сифатида ҳамиша барчамиз учун ибрат мактаби экани алоҳида таъкидланди. 

Маросим дастурига мувофиқ, дастлаб нуронийлар Нурафшон шаҳридаги “Ватанпарвар” боғини зиёрат қилди. Кекса авлоднинг эл-юртимиз тинчлиги ва осойишталиги йўлидаги улкан жасоратларини акс эттирувчи бу боғ ва ундаги экспозициялар барчада катта таассурот қолдирди. Шундан сўнг садоқат ва матонат рамзи – Зулфия Зокирова монументи пойига гулчамбар қўйилди. 

Нуроний отахону онахонлар гурунги тўкин дастурхон атрофида, санъаткорларнинг куй-қўшиқлари оғушида давом этди. Масъуллар томонидан “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонлари нуронийларга топширилди. 

А. Мусаев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони ўз эгаларига топширилди