Президентимиз ғояси билан “Тўпаланг сув омбори сувидан фойдаланиш ҳисобига Сурхондарё вилояти сув таъминотини яхшилаш” лойиҳасининг иккинчи босқичида хориждан келтирилган замонавий горизантал бурғилаш агрегати ерусти ва ерости коммуникацияларига зарар етказмасдан қурилиш ишларини тезлаштирмоқда.

Ўтган қисқа йилларда мегалойиҳа доирасида 246 километр масофага ичимлик сув тармоғи тортилиб, 8 та сув сақлаш ҳовузи барпо этилди. Лойиҳанинг биринчи босқичида Сариосиё, Денов, Шўрчи ва Қумқўрғон туманларидаги 35 та маҳаллада яшовчи 135 мингга яқин аҳоли минералларга бой, тоза ичимлик сувидан баҳраманд бўлди. 

Жорий йилнинг ўтган даврида Олтинсой туманидаги 16 та, Бандихон туманидаги 17 та маҳаллада истиқомат қиладиган 86 минг 400 киши “Тўпаланг” сув омбори сувини истеъмол қила бошлади. Шунингдек, “Тўпаланг” асосий магистрал тармоғидан 200 метр масофага қўшимча қувур тортилиб, зилол оби-ҳаёт “Хўжаипок” магистрал тармоғига уланди. Бу орқали Бандихон, Қизириқ, Шеробод, Ангор ва Музработ туманидаги 69 та маҳаллада яшайдиган 193 минг истеъмолчининг ичимлик сув таъминоти тубдан яхшиланди. 

Қурувчилар фойдаланаётган янги горизантал бурғилаш агрегати билан лойиҳанинг иккинчи босқичида “М 41” автомагистрал йўлининг ерости қатлам қисмига қувур ётқизилмоқда. Мураккаб ишларнинг осонгина бажарилаётгани вилоят маркази аҳолисини сифатли минералларга бой сув билан таъминлашда муҳим омил бўлмоқда.

– Ҳозирги бажарилаётган жараён “Тўпаланг-Термиз” лойиҳаси доирасида “Мангузар” сув иншоотимизга келувчи сув қувурларини Саловат маҳалласи ҳудудида 40 метр ва Мангузар чорраҳасида 40 метр бўлган қисмининг ерусти ва ерости коммуникацияларига зарар етказмаган ҳолда амалга оширмоқда, – дейди “Сурхондарё сув таъминоти” акциядорлик жамияти матбуот хизмати раҳбари Алижон Диёров. – Замонавий бу технология Хитой давлатидан келтирилган. Самараси жуда яхши. Илгари худди шундай ишлар экскаваторлар орқали асфальт қопламаларини қазиб, ерости коммуникацияларига ҳам зарар етказган ҳолда бажарилган. Иқтисодий зарар кўрилган. Ҳозир бу технологиянинг афзаллиги шундаки, асфальт қопламасига зиён етмайди. Ерости коммуникация кабеллари зарарланмайди. Энг эътиборлиси, автомашина ҳаракатларига серқатнов жойларда ҳам чекловлар бўлмайди. 

Янги замонавий техника сув таъминоти тизимида иш самарадорлигини оширди. Ерости қатлам қисмидан горизантал қувур ўтказувчилар ишини енгиллаштириб, вақт ва маблағни тежай бошлади.

– Агрегат компьютер билан жиҳозланган, – дейди “Кўҳна Турон” масъулияти чекланган жамияти муҳандиси Исмоил Жўраев. – Бундан олдин экскаватор ва бошқа катта техникаларни ҳам ҳайдаганман. Бунинг қулайлиги одамни чарчатмайди. Иш унумдорлиги зўр. Экскаваторда масалан бир кунда 200-300 метр сув қувури ётқизсак, бу техникада бир иш кунида 800-1000 метргача сув қувури тортиш имконияти пайдо бўлди. Иқтисодий тежамкорлиги – ёқилғи сарфи кам, экологик зарари йўқ. Европа стандартларига жавоб беради. Йўлларни, чиройли манзарали жойларни бузмасдан, аҳолига ҳалақит бермасдан ерости ишларини бажаради. 

Маьлумотларга кўра, жанубдаги воҳада 2017 йил аҳолининг марказлашган ичимлик сув билан таъминланганлик даражаси 47,1 фоизни ташкил этган. Жорий йилда бу кўрсаткич 67 фоизга етди. Мегалойиҳа якунлангач, янги йилгача Термиз шаҳри ва 12 та туманда яшайдиган 1 миллион 700 кишининг ичимлик сув таъминоти тубдан яхшиланиб, вилоятнинг экологик тоза ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси янада ошади. Лўнда қилиб айтганда, ерости сув захиралари пасайиб бораётган бир пайтда одамлар таркиби ўзгариб, шўрланган артезиан қудуғи сувидан эмас, балки минералларга сероб, истеъмолга яроқли тоғ сувидан фойдаланади. Аҳолининг сифатли ичимлик сувига бўлган эҳтиёжи қондирилиб, буйрак, жигар каби ички организмлар билан боғлиқ касалликларга чалинишнинг олдини олишга, истеъмолчиларнинг ҳаётидан рози бўлиб яшашига хизмат қилади.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/tWFatI2pXhg" title="Megaloyiha 1 million 700 ming kishining suv ta’minotini yaxshilaydi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мегалойиҳа 1 миллион 700 минг кишининг сув таъминотини яхшилайди (+видео)