Наргиза Шерзодовна МУҲАММЕДОВА ўқитувчи Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети Тошкент, Ўзбекистон
Аннотация
Кўплаб соҳалар қатори медиада ҳам конвергент технологияларнинг ривожланиши туфайли журналистик матнларнинг янги концептосферасини яратиш имкониятлари ортади. Бу эса охир-оқибатда ўзгариб бораётган дунё манзарасининг динамикасини ва унинг медиа орқали қабул қилиниши ҳамда трансформациясини кўриш имконини беради. Мақолада уларсиз аудитория эътиборини ушлаб туриш ва алоҳида олинган бирор мавзунинг ривожланиш кетма-кетлигига суянмай, янги материаллар яратиш мумкин эмаслиги ҳақида сўз юритилади. Шунингдек, контент концептосфераси тушунчаси, шаклланиш жараёни ва аудиторияга таъсири изоҳлаб берилади.
Таянч сўзлар: медиа, конвергент, аудитория, трансформация, контент, концептосфера, фрейм.