Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва Фармацевтика техник университети томонидан ташкил этилган “Ҳаёт фанлари“ олимпиадаси ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бундан мақсад табиий фанлар бўйича иқтидорли ва замонавий билимларга эга ёшларни аниқлаш ва рағбатлантиришдир.
Ғолибларга Фармагентлик томонидан Фармацевтика техник университетида таълим олиш учун 4 йиллик грант, қимматбаҳо эсдалик совғалари ва сертификатлар топширилди.
Ушбу лойиҳани келгуси йилларда янада кенгроқ миқёсда, халқаро даражада ўтказиш режалаштирилган бўлиб, Ўзбекистонда фармацевтика соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш, инновацион фикрловчи ёшларни жалб этишда муҳим қадам бўлади.

“Tashkent Pharma Park” инновацион илмий ишлаб чиқариш фармацевтика кластерига ташкил этилган медиа-тур иштирокчилари дастлаб ушбу тадбирда қатнашди.
Шунингдек, медиа-тур давомида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги “Зарур амалиётлар маркази-GxP” ДМнинг фаолияти, амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар ҳақида маълумот берилди.

Оммавий ахборот воситалари ходимлари “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ҳудудида амалга оширилаётган инвестицион лойиҳалар билан танишди.

Қайд этилганидек, “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий ишлаб чиқариш фармацевтика кластери давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 28 январдаги қарори асосида ташкил этилган. Лойиҳанинг биринчи босқичида қарийб 20 гектар майдонда технопарк барпо этилмоқда. Унда маъмурий марказ, тадқиқот ва ривожланиш маркази, фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги лабораторияси, клиник тадқиқотлар маркази, Фармацевтика техник университети жой олади.

Ҳозирга қадар маъмурий марказ қуриб битказилган бўлиб, унда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, конференция зали, коворкинг маркази, бизнес инкубатор, кутубхона, соҳа тарихи музейи ўрин олган.
<iframe width="791" height="435" src="https://www.youtube.com/embed/TjFFFIJcsjk" title="Media-tur: farmatsevtika – mamlakatimizda jadal rivojlanayotgan soha" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Бу саъй-ҳаракатлар келгусида дунё бўйича талаб юқори дори воситаларини ишлаб чиқаришга ва жаҳон бозорида ўзимизнинг мустаҳкам ўрнимизга эга бўлишга хизмат қилади.
Моҳигул Қосимова, ЎзА