Ислом ҳамкорлик ташкилоти ахборот агентликлари иттифоқи (UNA-OIC) “Оммавий ахборот воситалари учун фоторепортаж: фотографияни тушуниш, муҳим элементлар ва кенг тарқалган хатолар” мавзусида масофавий семинар ташкил қилди. Тадбирда турли давлатлардан 200 га яқин амалиётчи иштирок этди.
Семинарда фотографияга қизиқувчилар дуч келадиган салбий ҳолатларни бартараф этиш йўллари кўриб чиқилди. Шунингдек, суратга путур етказиши мумкин бўлган хатолар, турли манбалар учун ишланаётганда ракурс тўғри танланиши каби мавзулар ҳам таҳлил қилинди.
Дарвоқе, UNA-OIC томонидан ўқув ва таълим дастурлари доирасида ташкил этилаётган бундай анжуманлар аъзо давлатлар журналистлари имкониятини ошириш, уларнинг медиа-контент ишлаб чиқариш соҳасидаги янгиликлардан хабардорлигини оширишга қаратилган.
М.Пирматова, ЎзА