Геология соҳасида минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, илғор тажрибалар билан ўртоқлашиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги доирасида “Ер қаърини қидириш, фойдаланиш ва муҳофаза қилиш” бўйича Ҳукуматлараро кенгаш фаолият юритиб келмоқда.

Яқинда ана шундай ҳамкорликнинг навбатдаги босқичи Қозоғистон Республикасининг Остона шаҳрида мазкур кенгашнинг XXVIII сессияси бўлиб ўтди.

Ушбу сессияда Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда унинг тизим остисидаги ташкилотлар масъул ходимларидан иборат делегация фаол иштирок этди.

Йиғилиш давомида 2024 йилнинг иккинчи ярми ва 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ҳукуматлараро кенгашнинг истиқболли режаси доирасида амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар юзасидан ҳисоботлар тақдим этилди.

Сессия доирасида Ўзбекистон делегацияси аъзолари томонидан мамлакатимизда геология соҳасига жорий этилаётган замонавий инновацион технологиялар, илғор илмий-амалий услублар ва улар орқали қўлга киритилаётган натижалар ҳақида маърузалар қилинди.

Шунингдек, Ҳукуматлараро кенгаш фаолиятини самарали ташкил этиш ва геология соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашда муносиб ҳисса қўшган бир қатор мутахассислар махсус мукофотлар билан тақдирланди.

Вазирлик ахборот хизматининг маълум қилишича, ушбу тақдирлаш маросимида “Геология музейи” давлат муассасаси директори Аҳмаджон Аҳмедшаев кенгашнинг кўкрак нишони билан мукофотланди.

Н.Зиёдуллаева, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МДҲ давлатлари геология соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамламоқда