Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ахборот хизмати хабар берганидек, ҳозирда “Ташаббусли бюджет” жараёнининг жорий йилги 1-мавсуми доирасида овоз бериш босқичи давом этмоқда.

Вазирликнинг расмий муносабат билдиришича, ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Қува туманидаги 37-мактабда мажбурий овоз бериш ҳолатлари юзасидан хабарлар тарқалди.

Тегишли ваколатли органлар томонидан ўрганишлар натижасида ушбу мактабда ходимлар мажбурий овоз беришга жалб этилгани тасдиқланди.

Шу муносабат билан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мазкур мактабда мажбурий овоз тўпланган лойиҳаларни овоз бериш босқичидан четлатиш юзасидан тегишли туман Халқ депутатлари кенгашига тақдимнома юборди.

“Ташаббусли бюджет” жараёни доирасида мажбурий овоз беришга жалб этиш мажбурий меҳнат сифатида таснифланиши белгиланган. Агар сиз овоз тўплашга мажбурлаш ҳолатларига дуч келсангиз, зудлик билан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 71 200-06-00 ишонч рақамига қўнғироқ қилишингиз сўралади, дейилади хабарда.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади,

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мажбурий овоз тўпланган лойиҳалар овоз бериш босқичидан четлатилади — Расмий муносабат