Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни кенг тарғиб қилиш, соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда корхона, ташкилот ҳамда муассасаларда уюштириладиган оммавий спорт тадбирларининг ўрни беқиёс.

Наманганда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилган мусобақада Бюронинг вилоят бошқармаси ҳамда унинг шаҳар, туман бўлимлари ишчи-ходимлари спортнинг стол тенниси, югуриш ва сузиш турлари бўйича жисмоний тайёргарликларини намоён қилди.

Мусобақанинг якуний натижаларига кўра, сузиш борасида Баҳром Қўзиев ғолибликни қўлга киритган бўлса, 100 ва 1000 метрга югуришда Алижон Мажидов маррага биринчи бўлиб етиб келди. Стол тенниси бўйича беллашувларда Абдулбосит Ҳамроев барча рақибларини енгиб, зафар қучди. 

Турнирнинг ғолиб ва совриндорлари махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, мусобақада фаол иштирокчиларга Касаба уюшмалари федерацияси вилоят кенгаши томонидан Хоразм вилоятининг тарихий қадамжолари бўйлаб саёҳат йўлланмаси тақдим этилди. Бундай тадбирлар ходимларнинг спортга бўлган қизиқишини янада кучайтириш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Майдонда МИБ ходимлари