Бугунги кунда юртимизнинг барча ҳудудларида куз-қиш мавсумига тайёргарликнинг сўнгги жараёнлари олиб борилмоқда.

Айниқса, кўп қаватли уйларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари муҳим ўринга эга. Бунда жойларда ташкил этилган бошқарув сервис компаниялари томонидан олиб борилаётган ишлар муҳим аҳамият касб этади.

Навоий шаҳридаги “Навоий Инновацион Коммунал Сервис” МЧЖ бошқарув сервис компанияси аҳолига намунали хизмат кўрсатувчи ташкилотлардан бири саналади. Ушбу компания 35 та кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатиб келмоқда.

– Компаниямиз “Зиёкор”, “Маърифат” ва “Фаровон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатади, – дейди бошқарув сервис компанияси директори Аброр Асланов. 

– Хонадон соҳибларига сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3 январдаги “Кўп квартирали уйларни бошқариш фаолиятини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида туну кун ишлайдиган авария диспетчер хизмати ташкил этилган. Шу кунга қадар кўп квартирали уй-жойларда яшовчи мулкдорлардан 450 дан зиёд мурожаатлар қабул қилиниб, ижобий ҳал этилган.

Бошқарув сервис компанияси томонидан 2025-2026 йил куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида белгиланган чора-тадбирлар асосида иш олиб борилмоқда. Барча уйларнинг ер тўла қисмидаги элеваторлар техник кўрикдан ўтказилиб, босқичма-босқич таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, Ғалаба шоҳ кўчасидаги 188-а уйнинг ертўла қисмидаги иссиқлик боғланмаси дастур бўйича таъмирланди ҳамда яроқсиз ҳолга келиб қолган қисмлари янгисига алмаштирилди. Шунингдек, кўп қаватли уйларнинг ертўла қисмидаги ҳамда ер ости насослардаги яроқсиз қисмлар ҳамда темир қувурлар полиэтилен қувурларга алмаштирилди.

Уйларнинг кириш йўлаклари, фасад қисмлари таъмирланиб, кўча ёритгичлари янгиланиб, айрим қисмлари алмаштирилди. Кўп қаватли уйларга кузатув камералари ўрнатиляпти. Барча лифтлар техник кўрикдан ўтказилди ва носозлари таъмирланиб, янгисига алмаштирилди. Болалар ўйингоҳлари таъмирланиб, бўёқланмоқда.

Бугунги кунда электр энергиясидан оқилона ва тежаб фойдаланиш мақсадида тежамкорликка алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда кўп қаватли уйларнинг ҳар бир кириш йўлагига ўзи ёниб ўчадиган тежамкор ёритгичлар ўрнатиляпти. 

– Ҳозирда кўп квартирали уйлар ҳолати, янги қурилаётган уйлар ҳамда бошқарув сервис компаниялари томонидан олиб борилаётган куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнларининг сифати ва белгиланган техник шартларга мослиги мунтазам равишда ўрганилиб келинмоқда, – дейди Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг Навоий вилояти ҳудудий назорат қилиш инспекцияси шўъба бошлиғи Суҳроб Рўзиев. 

– Бошқарув сервис компанияларининг мансабдор шахсларига куз-қиш мавсумига тайёрлаш мақсадида кўп квартирали уйларнинг иссиқлик тармоқларини босим остида ювиш юзасидан топшириқ хатлар чиқарилиб, назоратга олинган. Иссиқлик боғланмасидаги аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан бажарилиши лозим бўлган мажбурий кўрсатмалар берилмоқда. Вилоятда 2025-2026 йиллар куз-қиш мавсумида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича 417 та кўп қаватли уйларни таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, ходимларимиз томонидан дастурга киритилган барча кўп квартирали уйлар ўрганиб чиқилган. 

[gallery-25804]

Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йилнинг 14 октябрь куни маҳалла тизимини янада такомиллаштириш ва жойларда ишларни самарали ташкил этиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудудларни ободонлаштириш, маҳаллаларнинг озодалигини сақлаш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилиб, бу борадаги вазифалар белгилаб берилган эди. Унга кўра, 15 октябрдан 15 ноябрга қадар мамлакатимизда “Тозалик ва озодалик ойлиги” деб эълон қилинган. 

Мазкур озодалик ойлиги давомида бошқарув сервис компанияси хизмат кўрсатадиган маҳаллалар ҳудудидаги барча кўп квартирали уйларнинг туташ ҳудудларида суғориш ишлари олиб борилиб, бегона ўтлардан тозаланмоқда. Дарахтларга шакл берилиб, дарахтлар ва йўлаклар атрофидаги тўсиқлар оқланмоқда. Уйлар атрофига гул уруғлари ҳамда манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилмоқда.

А.Бўриев, С.Аслонов (сурат), ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мавсумга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда