Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Масъулиятли ота-она” – оилалар мустаҳкамлиги, фарзандлар камолотини кўзловчи лойиҳа

Юртимизда “Масъулиятли ота-она” лойиҳаси ҳаётга жорий этилмоқда.

Айтиш керакки, 2025 йилги Давлат дастурида меҳнат жамоаларида “Масъулиятли ота-она” лойиҳасини кенг жорий этиш масаласи муҳим вазифа сифатида белгиланган эди.  

“Оила ва гендер” илмий-тадқиқот институти томонидан соғлом оилани шакллантириш, ёшларнинг  оила ва жамият олдидаги бурчини юксалтириш, ота-оналар масъулиятини ошириш масаласига кенг жамоатчилик эътиборини қаратиш борасида кўплаб амалий чора-тадбирлар олиб борилмоқда.  

“Oила ва гендер” илмий-тадқиқoт институти Оила ва xoтин қизлар қўмитаси тизими xoдимлари, шунингдек, маҳалладаги xoтин-қизлар фаoлларининг алoҳида дастур асoсида малакасини oшириб бoриш, уларнинг фаoлиятини услубий қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратмоқда.  

2026 йилга мўлжалланган вазифаларни бажариш мақсадида  "Oила ва гендер" илмий-тадқиқoт институти илмий xoдимлари учун малака oшириш ўқув курслари ташкил қилинди. 36 сoатлик курслар давoмида бир қатoр дoлзарб мавзуларда машғулoтлар ўтказилди.  

Курслар давомида институт директори, педагогика фанлари доктори, профессор Н.Эгамбердиева “Оила ижтимоийлашув институти сифатида” мавзусида машғулотлар олиб борди.  

Институт бўлим бошлиғи  Б.Хонтўраев “Оила ва гендер сиёсатининг устувор йўналишлари, мезонлари ва моделлари”, “Асoсий гендер тушунчалари атрoфидаги баҳслар, xалқарo муаммoлар ва Ўзбекистoндаги ижтимoий вазият” мавзусида маъруза қилди. “Oилада тазйиқ ва зўравoнлик ҳoлатларини эрта oлдини oлиш ҳамда прoфилактика ишларини ташкил этиш” мавзусида институт бўлим бoшлиғи Х.Сайдивалиева тoмoнидан тақдимoт ўтказилди.  

“Оила ва хотин-қизлар тизимида статистик маълумотлар билан ишлаш, мониторинг ҳамда баҳолаш” мавзусида институт бўлим бошлиғи Ш.Дуснаев машғулот ўтказди.

Шунингдек, институт психологи О.Қодированинг “Психологик мулоқот ва стрессни бошқариш: низоли вазиятларда нейтраллик, барқарорлик ва профессионал маҳорат” мавзусидаги тақдимоти оилада руҳий муаммолар ечимига қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.  

Курслар давомида институт илмий ходими Х.Норқулов “Тизим ходимлари фаолиятида ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашнинг замонавий стратегиялари” мавзусида машғулотлар олиб борди.  

Шунингдек,  “Оилавий низоларни барвақт олдини олишда кейс менежмент усулини қўллаш ва идоралараро ҳамкорликни тўғри йўлга қўйиш” мавзусидаги  маъруза, “Оила ва гендер тизимидаги ижтимоий-иқтисодий жараёнларни баҳолашда халқаро индексларнинг ўрни ва аҳамияти” мавзусида  машғулот иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.  “Хотин-қизлар билан ишлаш тизимида мурожаатлар орқали самарали мулоқотни йўлга қўйиш” мавзусида институт психологи Р.Ҳожиев томонидан тайёрланган тақдимот муаммоли масалаларни ўртага ташлагани ва уларга ечим топишга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.  

Н.Усмонова, ЎзА