Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Марказий Осиё янги давр остонасида” номли мақоласи Ўзбекистоннинг минтақадаги стратегик етакчилигини, тарихий ўзгаришларнинг асосий формуласини очиб берди.

Мақола Марказий Осиё давлатлари ҳамкорлиги сўнгги йиллардаги шиддатли тарзда ривожланаётганини тасдиқловчи, стратегик қатъият ва амалий натижаларга асосланган дастурий ҳужжат сифатида муҳим аҳамият касб этади. Унинг асосий ғояси — минтақамиз тинчлик, барқарорлик ва бунёдкорлик ҳудудига айланаётгани, глобал хатарлар шароитида ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатлик Марказий Осиёнинг асосий ресурси сифатида намоён бўлаётганини қатъий далиллар асосида баён этишдан иборат.

Президент таъкидлашича: “Жаҳон миқёсидаги хатарлар шароитида ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатлик Марказий Осиёнинг асосий ресурсига айланди.” Ушбу концептуал ёндашув мамлакатимиз ташқи сиёсатининг фундаментал ўзгаришини ифодалайди. Расмий Тошкент минтақавий бирдамликни ўз ташқи сиёсатининг устувор йўналишига айлантириб, минтақадаги ички имкониятлар ҳисобига барқарор ўсишга эришиш йўлини белгилаб берди. Ўзбекистон бу жараённинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи сифатида яхши қўшничиликни амалий сиёсатнинг ажралмас қисмига айлантира олди.

Мақола таҳлилида минтақавий ҳамкорликнинг 2017 йилдан сўнг бошланган тарихий суръати аниқ ва қатъий кўрсатиб берилган. Хусусан, кўп йил давомида имконсиз туюлган муаммолар ечимига қаратилган сиёсий ироданинг амалий натижалари алоҳида таъкидланади. Айниқса, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида уч давлат чегараси туташган нуқта тўғрисидаги Шартнома имзоланиши муҳим ютуқ. Бу муаллиф таъкидлаганидек, “...нафақат ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаштирилган чегара масаласи, балки минтақада ишончнинг олий намунаси сифатида ўнлаб йиллар давомида кескинлик манбаи бўлган ҳолатга нуқта қўйилишидир.” Бу — “девор эмас, кўприк” қурилаётганининг рамзий ва амалий ифодаси бўлиб, минтақа хавфсизлиги учун мустаҳкам кафолат яратади.

Сув-энергетика соҳасидаги келишувларнинг муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилган. Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасида Қамбарота ГЭС-1 лойиҳасини биргаликда амалга ошириш, шунингдек Баҳри Тожик сув омборидан келишилган тартибда фойдаланиш амалиёти — умумий ресурсларни адолатли бошқариш моделини шакллантириш ва энергетик хавфсизликни таъминлашдаги муроса маданиятининг ёрқин намунасидир.

Иқтисодий динамика борасида мақолада келтирилган рақамлар минтақавий кооперациянинг юқори самарадорлигини яққол тасдиқлайди. Сўнгги саккиз йилда Марказий Осиё мамлакатларининг ялпи ички маҳсулоти қарийб икки ярим баробар ўсиб, 520 миллиард долларга, ўзаро савдо ҳажми эса 2 марта ошиб, қарийб 11 миллиард долларга етган. Бу эса минтақамиз глобал иқтисодий парчаланиш хатарларига қарамай, ички имкониятлар ҳисобига барқарор ўсишга эришаётганини кўрсатади.

Ўзбекистоннинг минтақа давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2016 йилдаги 2,4 миллиард АҚШ долларидан 2024 йилда 7,2 миллиард долларгача ўсгани минтақавий интеграция прагматик асосга эгалигини намоён этади. Мақолада иқтисодий макрон-кооперацияга алоҳида урғу берилиб, саноат кооперацияси ва “яшил” энергетикага эътибор қаратиш орқали минтақа ишлаб чиқариш занжирини мустаҳкамлаш, транспорт-логистика инфратузилмасини биргаликда ривожлантириш вазифаси белгилаб берилган.

Халқаро майдондаги позициямизга келадиган бўлсак, “Марказий Осиё плюс” форматлари кўпайиши минтақанинг халқаро ҳуқуқий субъект сифатидаги мавқеини кучайтирганини тасдиқлайди. Муаллиф эътироф этишича, “Марказий Осиё ташқи ҳамкорлар билан ягона субъект сифатида мулоқот қилмоқда, бу эса унинг овозини баландроқ ва ишончлироқ янгратишга хизмат қилмоқда.” Жумладан, “Марказий Осиё — Европа Иттифоқи”, “Марказий Осиё — Хитой” каби саммитларнинг мунтазам ўтказилиши минтақанинг глобал сиёсатдаги стратегик аҳамияти ортиб бораётганини кўрсатади. Ўзбекистон бу орқали минтақа давлатларини ташқи сиёсатда келишилган ёндашувларни ишлаб чиқишга ундамоқда.

Мақоланинг энг таъсирли ва стратегик чорлови минтақа демографик ресурсини тараққиёт ва инновациянинг қудратли омилига айлантириш вазифасидир. Бунинг учун беш муҳим йўналиш белгиланган: институционал ривожланиш, “Хавфсизликнинг бўлинмаслиги” асосида умумий хавфсизлик салоҳиятини шакллантириш, иқтисодий макрон-кооперация, инсон капиталини ривожлантириш орқали гуманитар ҳамкорликни чуқурлаштириш ҳамда ташқи сиёсатда келишилган ёндашувларни ишлаб чиқиш. Бу омиллар минтақанинг узоқ муддатли барқарорлиги учун дастур бўлиб хизмат қилади.

Мақола Марказий Осиёнинг онгли ва ортга қайтмас танловини ифодалаб, глобал ноаниқлик даврида ўз келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга тайёр эканлигини қатъий исботлайди. Минтақанинг узоқ муддатли барқарорлиги учун дастур бўлиб хизмат қилади. Хусусан, демографик ресурс (2050 йилгача 100 миллиондан ортиқ аҳоли) тараққиёт ва инновациянинг қудратли омилига айлантирилиши лозимлиги ҳақидаги стратегик чорлов истиқболдаги ривожланиш векторини белгилаб беради.

“Глобал ноаниқлик даврида яхши қўшничилик, ҳамжиҳатлик ва ўзаро қўллаб-қувватлаш — Марказий Осиёнинг асосий ресурсидир" деган умумлаштирувчи тезис эса бутун минтақанинг мақсадини аниқ ифодалайди.

Хулоса қилиб айтганда, Президент Шавкат Мирзиёевнинг ушбу мақоласи Янги Марказий Осиёнинг тинчлик, фаровонлик ва тараққиётнинг ягона маконига айланиш йўлидаги кучли, асосли мурожаати бўлиб, минтақанинг ўз моделини халқаро ҳамжамиятга таклиф этишга тайёрлигини тасдиқлайди.

Аловаддин Ғаффоров, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марказий Осиё янги давр остонасида: Ўзбекистоннинг тинчлик, ишонч ва тараққиёт формуласи