Глобал ўзгаришлар шароитида Япония Марказий Осиёда технология ва инновациялар орқали модернизацияни қўллаб-қувватлаётган, иқлим ўзгариши ҳамда сув-энергетика хавфсизлиги каби долзарб масалаларда ишончли шерик сифатида намоён бўлаётган давлат сифатида тобора фаоллашмоқда.

Минтақа мамлакатлари учун эса Япония билан ҳамкорлик қўшимча геосиёсий имкониятлар, барқарор ривожланиш ва “юмшоқ куч” асосида шаклланган узоқ муддатли ишончли муносабатларни янада ривожлантирмоқда. 

ЎзА мухбири ана шу жараёнлар ва кунчиқар юртнинг минтақадаги роли хусусида Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳузуридаги Шарқ мамлакатлари ривожланишини тадқиқ этиш илмий-таҳлил маркази директори, сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори Оқилиддин Алимов билан суҳбатлашди. 

– Айтингчи, Япониянинг технология ва инновациялари минтақамизнинг модернизация жараёнларида ўрни қандай?

– Биласизми, Иккинчи жаҳон урушидаги мағлубиятдан сўнг, Япония қисқа муддат ичида юқори технологияли индустриал давлатга айланди. Бугунги кунда у нафақат миллий иқтисодиётга, балки глобал ва минтақавий даражада модернизация жараёнларига таъсир этувчи муҳим ўлка сифатида намоён бўлмоқда. 

Марказий Осиё мамлакатлари ўз мустақиллигини қўлга киритгач, иқтисодий трансформация ва институционал ислоҳотлар йўлига кириб, модернизацияни миллий тараққиётнинг стратегик мақсади сифатида белгилади. Бу жараёнда ташқи технологик тажриба ва халқаро ҳамкорлик муҳим ўрин тутади. 

Япониянинг модернизация модели унинг тарихий ривожланиш тажрибаси билан узвий боғлиқ бўлиб, давлат, хусусий сектор ва жамият ўртасидаги функционал мувозанатга таянади. Ушбу модель технологик тараққиётни институционал барқарорлик ва ижтимоий масъулият билан уйғунлаштиришга қаратилган. Марказий Осиё шароитида бу ёндашув алоҳида аҳамият касб этади. 

Япония технология ва инновацияларининг минтақамизга кириб келиши аввало, саноат модернизацияси ва технология трансферида намоён бўлмоқда. Япон компаниялари ва тараққиётга кўмак дастури каби механизмлар орқали амалга оширилаётган лойиҳалар маҳаллий ишлаб чиқариш қувватларини янгилаш, технологик ривожлантиришга хизмат қилмоқда, дейиш мумкин.

Бу жараёнлар минтақа иқтисодиётининг хомашёга боғлиқлигини босқичма-босқич камайтиришга ва миллий иқтисодий тизимларни глобал қиймат занжирларига интеграция қилишга имкон яратмоқда. 

– Иқлим ўзгариши ва сув-энергетика масалаларида ушбу ўлка қандай шерик сифатида намоён бўлмоқда?

– Барқарор ривожланиш ва “яшил” инновациялар соҳасида Япониянинг ўрни алоҳида. Марказий Осиё экологик муаммолар, сув ресурслари ва иқлим ўзгариши таъсирига дуч келаётган минтақа сифатида кам углеродли ва ресурс тежовчи технологияларга эҳтиёж сезмоқда. Япониянинг ушбу соҳадаги инновациялари модернизацияни экологик хавфсиз йўналишга буриш имконини беради ва иқтисодий ўсиш билан экологик барқарорлик ўртасида мувозанатни таъминлашга хизмат қилади.

Айтиш керакки, Япония иқлим ўзгариши ва сув-энергетика масалаларида айниқса, ривожланаётган минтақалар учун ишончли стратегик шерик сифатида намоён бўлмоқда. Кунчиқар мамлакат табиий офатларни прогноз қилиш, эрта огоҳлантириш тизимлари ва иқлимга мослашув технологиялари соҳасида катта тажрибага эга. Бу тажриба, хусусан, қурғоқчилик, сел, ҳарорат ўзгаришлари кучаётган минтақалар учун муҳим аҳамият касб этади. Япония иқлим ўзгаришини фақат экологик муаммо сифатида эмас, балки иқтисодий хавфсизлик, озиқ-овқат хавфсизлиги ва ижтимоий барқарорликка таҳдид сифатида кўради ва бу борадаги ҳамкорликни ҳам шу комплекс ёндашув асосида қурмоқда. Япония сувни тежаш, қайта фойдаланиш, оқова сувларни тозалаш ва рақамли мониторинг тизимлари орқали сув хўжалигини модернизация қилишда илғор ечимларни таклиф қилмоқда. Бу эса сув–энергетика–қишлоқ хўжалиги ўртасидаги мураккаб боғлиқликни (water–energy–food nexus) барқарор бошқариш имконини яратади.

Яна бир гап: Япония ҳамкор давлатларга энергия тизимини модернизация қилишда фақат янги қувватлар қуришни эмас, балки мавжуд тизимларни оптималлаштириш, энергия йўқотишларини камайтириш ва бошқарувни рақамлаштиришни таклиф этади. Бу ёндашув энергия хавфсизлигини кучайтириш билан бирга, иссиқхона газлари чиқиндиларини қисқартиришга ҳам хизмат қилади.

Молиявий ва институционал жиҳатдан Япония иқлим ва сув-энергетика лойиҳаларини қўллаб-қувватлашда узоқ муддатли ёндашувни қўллайди. Расмий ривожланиш ёрдами, имтиёзли кредитлар ва техник ёрдам орқали амалга оширилаётган ҳамкорлик лойиҳалари қисқа муддатли натижалардан кўра, маҳаллий кадрлар тайёрлаш, миллий институтларни мустаҳкамлаш ва ўз-ўзини таъминлай оладиган тизимлар яратишга қаратилган. Бу эса иқлим ўзгаришига қарши курашда ташқи ёрдамга доимий қарамликни эмас, балки ички салоҳиятга таянишни рағбатлантиради. Шу тариқа, Япония иқлим ўзгариши ва сув-энергетика масалаларида ўзини фақат инвестор ёки технология етказиб берувчи эмас, балки билимга асосланган, барқарор ва узоқ муддатли ривожланишни кўзлаган стратегик шерик сифатида намоён қилмоқда. 

– Марказий Осиё давлатлари Япония билан ҳамкорликда яна қандай қўшимча имкониятларга эга бўлмоқда?

– Марказий Осиё давлатлари Япония билан ҳамкорлик орқали фақат иқтисодий ёки технологик эмас, балки қатор геосиёсий имкониятларга ҳам эга бўлмоқда. Айтиш жоизки, Япония билан ҳамкорлик Марказий Осиё мамлакатларига ташқи сиёсатда мувозанатли кўпвекторлиликни чуқурлаштириш имконини бермоқда. Минтақа геосиёсий жиҳатдан Россия, Хитой ва Ғарб манфаатлари кесишган ҳудуд ҳисобланади. Шу сабабли Япония билан ҳамкорлик минтақадаги давлатларга ташқи шериклар портфелини диверсификация қилиш, стратегик мустақилликни мустаҳкамлаш ва ҳаддан ташқари бир марказга боғланиб қолиш хавфини камайтириш имконини беради.

Шунингдек, Япония Марказий Осиё давлатлари учун халқаро имижни оширувчи шерик сифатида намоён бўлмоқда. Япония юқори ривожланган, технологик ва институционал жиҳатдан ишончли давлат сифатида халқаро майдонда катта обрўга эга. У билан ҳамкорлик қилиш Марказий Осиё давлатларининг ислоҳотларга очиқ, барқарор ва масъулиятли шерик сифатида қабул қилинишини кучайтиради. Бу эса бошқа ривожланган мамлакатлар, халқаро молия институтлари ва инвесторлар билан муносабатларни кенгайтириш учун ижобий омил вазифасини ўтайди. Япония билан ҳамкорлик Марказий Осиё давлатларига “юмшоқ куч” орқали глобал дипломатик майдонга чиқиш имконини яратади. Таълим, илмий ҳамкорлик, маданий алмашинув ва кадрлар тайёрлаш соҳасидаги дастурлар орқали минтақадаги экспертлар халқаро тармоқларга интеграциялашмоқда. Бу эса Марказий Осиё давлатларининг халқаро ташкилотлар ва минтақавий ташаббуслардаги иштирокини сифат жиҳатдан кучайтиради.

Шу билан бирга, Япония билан ҳамкорлик Марказий Осиё давлатларига Осиё-Тинч Океани маконидаги иқтисодий ва институционал жараёнларга билвосита кириш имконини беради. Япония орқали минтақа мамлакатлари глобал таъминот занжирлари, инновацион стандартлар ва халқаро қоидалар билан яқинроқ танишиб, глобал иқтисодиётга интеграциялашувни чуқурлаштира олади.

– Япониянинг минтақадаги “юмшоқ куч”и ҳақида фикрларингиз.

–   Таълим ва инсон капитали соҳаси Япония “юмшоқ куч”ининг энг муҳим йўналиши ҳисобланади. Япония ҳукумати томонидан тақдим этиладиган MEXT стипендиялари, JICA таълим дастурлари ва университетлараро ҳамкорлик орқали Марказий Осиё давлатларидан минглаб талабалар, тадқиқотчилар ва давлат хизматчилари Японияда таълим олмоқда ва малака оширмоқда. Бу жараёнлар нафақат профессионал билим олиш, балки япон иш маданияти, институционал интизом ва технологик тажриба орқали маҳаллий мутахассислар кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилмоқда. 

Япониянинг расмий ривожланиш ёрдами лойиҳалари одатда маҳаллий бошқарув салоҳиятини ошириш, қонунчилик ва институционал ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга қаратилган бўлади. Бу жараён Японияни фақатгина “донор” эмас, балки “ҳамкор” сифатида қабул қилинишига олиб келади. 

Яна бир муҳим жиҳат, экологик ва барқарор ривожланиш ташаббуслари Япония “юмшоқ куч”ининг янги ва тобора аҳамияти ошиб бораётган йўналишидир. Иқлим ўзгариши, сув тақчиллиги ва экологик хавфсизлик масалаларида Япония ўзини масъулиятли ва илмий асосланган ечимлар таклиф этувчи глобал актор сифатида кўрсатмоқда. Бу эса унинг минтақада ишончли шерик сифатида қабул қилинишини таъминлайди.

Япония технология ва инновациялари Марказий Осиё мамлакатларига саноатни диверсификация қилиш, инфратузилмани янгилаш ва энергия ҳамда ресурс самарадорлигини ошириш имконини бермоқда. Бу жараён иқтисодий ўсишни фақат хомашё экспортига эмас, балки қиймат яратувчи ишлаб чиқариш ва билимга асосланган тармоқларга таянтиришга хизмат қилмоқда. 

Мусулмон Зиё суҳбатлашди,

ЎзА

Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марказий Осиё ва Япония: кўп қиррали ҳамкорлик истиқболлари