2025 йилнинг 3-4 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёев раислигида “Келажакка инвестициялар” шиори остида бўлиб ўтган “Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи” биринчи саммити, шубҳасиз, ҳозирги замон халқаро муносабатлар тизимида катта ўзгаришлар дебочаси сифатида тавсифланиши мумкин.

Узоқ кутилган мазкур сиёсий анжуман Марказий Осиё республикаларининг Европа Иттифоқи билан алоқаларини муштараклаштирган ҳолда икки томонлама форматдан минтақалараро миқёсга кўчирди. Шу пайтгача икки томонлама муносабатларга минтақавий тус бериш фақат Европа Иттифоқи томонининг ташаббуси сифатида кўрилар эди. Иттифоқнинг Марказий Осиё бўйича умумлаштирилган ягона стратегиялари ишлаб чиқилган ҳолда, аксинча, Марказий Осиёнинг Европа Иттифоқига нисбатан ягона стратегияси, жамоавий ёндашуви ва концептуал қарашлари мавжуд эмас эди.  

Самарқанд саммити, маълум маънода, минтақа ташқи сиёсатидаги ушбу бўшлиқни тўлдирди ва Марказий Осиё мамлакатларининг жаҳон сиёсатида “минтақавий ўзлиги”ни қарор топтириши ҳамда намоён этиш йўлидаги биринчи дадил сиёсий қадам бўлди. Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё тарихда биринчи марта тенг мақомдаги тўлақонли икки минтақа сифатида бир-бирига рўбаро келди. Бу минтақалараро ҳамкорлик ва шерикчиликни тараннум этувчи катта тарихнинг бошланиши сифатида эътироф этилишга лойиқ ҳодисадир.  

Саммитни кузатар эканмиз, шууримизда гавдаланган биринчи таассурот шундан иборатки, минтақавий интеграция жараёнлари нуқтаи назаридан тарих ва келажак ўзаро юз кўришди.  

Минтақавий интеграциянинг энг муваффақиятли андозаси сифатида эътироф этиладиган ва бу борада 75 йиллик тарихий йўлни босиб ўтган Европа Иттифоқи айнан худди шундай йўлнинг бошида турган, жаҳон сиёсатида бир юз, бир овоз сифатида, бир тану-бир жон бўлиб иштирок этишга бел боғлаётган Марказий Осиё билан кўҳна Самарқанд тупроғида жамулжам бўлди.  

Ушбу сиёсий анжуманнинг аҳамияти ва натижаларига баҳо беришдан олдин, Европа Иттифоқининг сиёсий ва иқтисодий салоҳиятига тўхталиб ўтиш ўринлидир.  

Бугунги кунда Европа Иттифоқи ўзида 27 та аъзо давлатни бирлаштирган йирик минтақавий тузилмадир. Иттифоқ ҳудудида 46 тилда сўзлашувчи 100 дан ортиқ миллат вакиллари бўлмиш 450 миллионлик аҳоли ёки дунё аҳолисининг 5,5 фоизи истиқомат қилади.  

Иттифоқнинг Германия, Франция, Италия каби етакчи давлатлари “Катта еттилик”нинг аъзосидир, Франция эса айни пайтда БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоси ҳисобланади.  

Европа Иттифоқининг жаҳон иқтисодиётидаги ўрни алоҳида эътирофга молик. Жаҳонда ишлаб чиқарилган умумий ички маҳсулотнинг 18 фоизи, яъни 16,6 трлн. АҚШ доллари Иттифоқ ҳисобига тўғри келди. Бу жаҳон иқтисодиётининг олтидан бир улуши демакдир. Дунёдаги энг катта даромадга эга деб эътироф этилган 500 та йирик компаниянинг 161 таси Европа Иттифоқида жойлашган. Европа Иттифоқининг жаҳон савдо айланмасидаги экспорт-импорт улуши эса 20 фоиз, яъни 3,645,933 млн. еврога тенгдир. Глобал хизматлар экспорт-импортида Иттифоқ ўртача 22 фоиз улуш билан дунёда биринчи ўринни эгаллайди.  

Европа Иттифоқи ташқи савдо муносабатларининг ўзига хослиги шундаки, унинг ташқи савдо айланмаси ҳар йили тахминан 200 млрд. евро ҳажмидаги ижобий сальдо билан якунланади. Дунёнинг 209 та мамлакати билан ҳамкорлик қилувчи Иттифоқ савдо айланмасида халқаро стандартдаги 6 та рақамли уйғунлаштирилган тизим (Harmonized System (HS6))да рўйхатга олинган 45550 турдаги маҳсулот олди-соттиси амалга оширилади.  

Шундай экан, Европа Иттифоқи халқаро майдонда йирик иқтисодий ва молиявий институт сифатида тан олинаётган бир даврда Марказий Осиё республикаларининг ушбу ташкилот ва унга аъзо давлатлар билан иқтисодий, савдо, сиёсий ва маданий алоқаларини янги босқичга кўтариш зарурати ҳар томонлама чуқур шерикчилик сиёсатини амалга оширишни тақозо қилмоқда.  

Бугунги кунга қадар сезиларли даражада ривожланиб келаётган муносабатлар умумий қадриятлар негизида минтақалараро кўп томонлама манфаатларнинг яқинлигини намоён этмоқда.

Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг ўсиб бораётган суръати ҳам Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё минтақаси ўртасида стратегик ҳамкорлик ва шерикчилик учун салмоқли салоҳият мавжудлигини тасдиқлайди.  

Тарихан Марказий Осиё Европа ва Осиёни боғловчи кўп асрлик анъаналарга эга, чунки у икки қитъа ўртасидаги муҳим стратегик чорраҳада жойлашган. Марказий Осиё давлатлари мустақилликка эришганидан буён жиддий сиёсий ва иқтисодий ўзгаришларни бошдан кечирди. Марказий Осиё давлатлари мустақил давлат сифатида халқаро майдонда бўй кўрсатгач, Европа Иттифоқи ва унинг аъзо давлатлари минтақа мамлакатлари билан доимий мулоқотни жадаллаштиришга киришганлар.  

Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё алоқалари тинч-тотувликдаги ҳамкорлик ва ўзаро манфаатдорлик тамойилларига асосланади. Иттифоқ минтақада инкор этилмас манфаатларга эга. Марказий Осиё минтақаси бой табиий захиралари, муҳим географик жойлашуви ва юксак инсоний салоҳияти билан Европа Иттифоқининг шерикчилик ва ҳамкорлик манфаатлари доирасига киради.  

2007 йилда “Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё: янги шерикчилик учун стратегия” ва 2019 йилда унинг мантиқий давоми сифатида “Европа Иттифоқи вa Мaркaзий Oсиё: янада кучлироқ шeрикчилик учун янги имкoниятлaр” каби стратегик ҳужжатлари ишлаб чиқилди ва амалга татбиқ этиб келинмоқда. Мазкур ҳужжатлар Европа Иттифоқининг минтақага нисбатан сиёсий муносабатини белгиловчи ва уни амалга ошириш йўлларини аниқлаштирувчи йўриқнома сифатида қаралиши мумкин.

Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида изчил ўзаро ҳамкорлик орқали барқарорлик ва фаровонликка эришиш мақсади Европа ва Марказий Осиё муносабатларини янада кенгайтиришга ундади.

Европа қўшнилик сиёсати доирасида Европа Иттифоқининг Шарқий Европа мамлакатлари билан яқин қўшничилик муносабати Европа ва Марказий Осиёни ҳам сиёсий ҳамкорлик, ҳам иқтисодий ривожланиш нуқтаи назаридан бир-бирига яқинлаштириб борди.  

Марказий Осиё мамлакатларидаги барқарор сиёсий ва иқтисодий ривожланиш, ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини қуриш йўлидаги қатъий қадамлар ва забт этилаётган янги марралар, глобал ва минтақавий муаммоларни ҳал этиш йўлидаги аниқ ва дадил ташаббуслар, умуман, қўлга киритилаётган муваффақиятлар европалик ҳамкорларнинг аввалги қарашларини сезиларли ўзгартира олди.

Эътироф этиш жоизки, Марказий Осиё минтақасидаги ўзгаришларнинг халқаро майдондаги эврилишларга ҳамоҳанглиги ва тўлиқ уйғунлашиб бораётганлиги Европа Иттифоқида ишонч руҳини янада кучайтирди.  

Айниқса, 2016 йилдан бошлаб Ўзбекистон Президентининг қатъий сай-ҳаракатлари натижаси ўлароқ минтақа ичидаги ҳамкорликнинг кучайиши Марказий Осиё халқлари тараққиётида муҳим аҳамият касб этди ва Иттифоқ томонидан олқишланди.

Ҳақиқатда 2016 йилдан Европа Иттифоқи-Марказий Осиё алоқаларида янги босқич бошланган эди.  

Халқаро вазият, халқаро ҳамжамият ва халқаро алоқалар табиати шиддат билан ўзгарар экан, ўзгаришлар даври даъвати мазкур босқичнинг мантиқий асосини ташкил этиши табиий эди. Шу боис, 2017 йил 10-11 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзусидаги халқаро анжуманда иштирок этиш учун биринчи марта Ўзбекистонга ташриф буюрган Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Ф.Могерини Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё муносабатларининг устувор йўналишлари хусусида гапирар экан, ўзгаришлар даври шерикчилиги ғоясини илгари сурган эди.  

Олий вакил Марказий Осиёлик ҳамкорларни ўзгариш, ривожланиш ва хавфсизлик учун ҳамкорликка чақирди. Федерика Могеринининг сўзларига кўра, “Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўзгаришлар йўлидаги шериклардир..”.Шу аснода, айтиш мумкинки, 2016 йилда икки томонлама алоқалардаги турғунлик кайфиятини шиддатли ўзгаришлар даврининг уйғоқ руҳи эгаллади. Самарқанд саммити бундан 10 йил олдин бошланган ташаббусларнинг ҳал қилувчи босқичи сифатида тарихга кирди.

Саммит узоқ ва изчил тайёргарлик натижаси сифатида ҳам эсда қолади.

Дастлаб ушбу сиёсий тадбирнинг ташкил этилиши 2024 йилнинг баҳорига режалаштирилган эди. Европа Иттифоқидаги парламент сайловлари ҳамда унинг негизида шакллантириладиган ижро этувчи ҳокимият институти – Европа Комиссиясининг янги таркибини сайлаш ва тайинлаш билан боғлиқ жараёнлар уни бир йил ортга суришни тақозо этди.  

Саммитга тайёргарлик доирасида жорий йилнинг февраль ойида Европа кенгашига раислик қилаётган Польша давлати вакиллари билан доимий мулоқотлар олиб борилди, 18 март куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Европа Иттифоқининг Халқаро ҳамкорлик бўйича комиссари Йозеф Сикела бошчилигидаги делегацияни, 27 март куни Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили, Европа комиссияси вице-президенти Кая Каллас бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Ўша куннинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” вазирларининг 20-йиғилишида иштирок этди.  

Саммит олдидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев халқаро даражада нуфузли “ Euronewsахборот  агентлигига интервью берди ҳамда саммитдан кутилаётган натижалар ва умуман, Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари хусусидаги ўз қарашларни баён этди.  

Саммитнинг тафсилотлари Европа мамлакатлари ҳамда Миср, Ўмон ва бошқа давлатларнинг матбуот саҳифаларида ёритилди. Европалик таниқли сиёсатчилар ва олимларнинг тадбир хусусидаги қарашлари миллий ва халқаро оммавий ахборот воситаларида эълон қилинди. Хусусан, Европарламент депутати, Европа халқ партияси гуруҳининг Ўзбекистон бўйича маърузачиси Рейнхольд Лопатка (Германия) Самарқандда бўлиб ўтган “Марказий Осиё-Европа Иттифоқи” биринчи саммити арафасида “Дунё” АА мухбирига берган интервьюсида мазкур анжумандан кутилаётган амалий натижалар ва Ўзбекистон билан ҳамкорлик истиқболлари ҳақидаги фикрларини билдирди. Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон ташаббуси билан ташкил этилган анжуман миллий ва халқаро даражадаги қизғин эътибор ва эътирофга сазовор бўлди.  

Тадбир иштирокчиларининг қамрови ҳам Самарқанд саммитининг салоҳияти ва аҳамиятини яққол намойиш этди. Унда Европа Иттифоқининг аъзо давлатлари ва ҳукуматлари номидан – Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта, Иттифоқнинг асосий институти вакили сифатида Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Европа Марказий банки ҳузуридаги Европа инвестиция банки раҳбарияти, Европа Иттифоқининг асосий молиявий ҳамкори бўлган Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо ва бошқа расмийлар иштирок этди.  

Оламшумул сиёсий тадбир ўзининг натижалари билан ҳам Европа ва Марказий Осиё халқлари тарихида чуқур из қолдирди. Биринчи саммит давомида икки минтақа ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва шериклик алоқаларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари сарҳисоб қилинди, фойдаланилмай келаётган имкониятлар ва бўшлиқлар аниқланди ҳамда уларни реал салоҳиятга айлантириш стратегиясига чизгилар берилди, ўзаро ишонч руҳи мустаҳкамланди, узоқ муддатли минтақалараро стратегик шерикчиликнинг сиёсий ва ҳуқуқий асослари яратилди.  

Биринчидан, Марказий Осиё давлатлари ва Европа Иттифоқи институтлари ўзаро ҳамкорликни стратегик шериклик даражасига кўтаришга келишиб олдилар ҳамда икки минтақа ўртасида стратегик шериклик ўрнатишни назарда тутувчи Қўшма декларацияни имзоладилар. Шунингдек, ўта муҳим минераллар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида декларация қабул қилинди.  

Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасида тузилган Кенгайтирилган шерикчилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимнинг 2025 йилда имзоланиши эълон қилинди.  

Иккинчидан, Европа Иттифоқи “Глобал дарвоза (Global Getawey)” орқали минтақа учун янги 12 миллиард евролик инвестициялар пакетини тақдим этди.

Янги пакет транспорт (3 миллиард евро), асосий хом ашё (2,5 миллиард евро), сув, энергетика ва иқлим (6,4 миллиард евро) ҳамда рақамлаштириш, сунъий йўлдош интернети (100 млн евро) соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштиради. Шунингдек, Европа Иттифоқи бошқа халқаро молиявий ҳамкорлар билан биргаликда Транскаспий транспорт йўлагини ривожлантириш учун 10 миллиард евро ажратади, бу эса Европа ва Марказий Осиё ўртасидаги қуруқлик йўналишидаги масофани икки баробарга, яъни 15 кунгача қисқартириш имконини беради.

Учинчидан, Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи алоқаларининг институционал тизими мустаҳкамланди. Европа Иттифоқи мамлакатларидан Марказий Осиёга тўғридан-тўғри инвестициялар оқимини рағбатлантириш мақсадида Тошкент шаҳрида Европа инвестиция банки офисини очиш тўғрисида битим имзоланди. Бундан ташқари, “Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи” саммитини ҳар икки йилда бир марта ташкил этиш, “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” парламентлараро ҳамкорлик форумини таъсис этиш, “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” қўшма савдо палатасини ишга тушириш, “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” форматида Бош вазир ўринбосарлари даражасида Шериклик қўмитасини таъсис этиш, Ўзбекистонда “Уфқ – Европа” таълим дастурининг офисини очиш каби аниқ таклифлар ишлаб чиқилди.  

Хулоса қилиб айтганда, бугунги кунда европаликлар томонидан “қўшниларимизнинг қўшнилари” деб аталаётган Марказий Осиё давлатлари, хусусан, Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи билан алоқалари янги сифат босқичига чиқмоқда. Икки томонлама алоқалар янгича характер касб этиб, турғунликдаги ҳамкорликдан ўзгаришлар даври шерикчилигига айланмоқда.  

Энг муҳими, Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё алоқаларининг янги босқичи нафақат юқори мақомдаги ҳукуматлараро даражада, балки жамиятнинг нодавлат тузилмалари, фуқаролик жамияти институтлари, ишлаб чиқарувчилар ва бизнес гуруҳлари вакиллари, илм-фан намоёндаларидан иборат “норасмий қатлам” доираларида ҳам ўз таъсирини сездира бошлади. Давлатлар ва ҳукуматлараро олий даражадаги расмий алоқалар тобора оддий инсонлар ўртасидаги кундалик мулоқот тусини олмоқда. Европа Комиссияси Президенти таъбири билан айтганда, “энг яхшилари ҳали олдинда”.  

Президентимиз қайд этганидек, Марказий Осиё энди тарихнинг четида эмас, балки ўз стратегик кун тартибини шакллантираётган, жадал ривожланаётган минтақага айланмоқда. Сиёсий ирода, юқори даражадаги ўзаро ишонч ва қўшма иқтисодий ташаббуслар минтақада барқарор ривожланиш учун янги имкониятлар яратди.

Марказий Осиё Европа билан Осиё ўртасидаги шунчаки “кўприк” эмас, балки глобал иқтисодий жараёнларнинг фаол иштирокчисига айланмоқда.   

Ҳайдарали Юнусов,

Тошкент давлат юридик

университети профессори,

юридик фанлар доктори.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи” Самарқанд саммити сарҳисоби: натижалар, режалар ва истиқбол