Тошкентда “Марказий Осиё – Кўрфаз Араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” таҳлил марказлари биринчи форуми бўлиб ўтди.

Марказий Осиё халқаро институти томонидан “Bourse and Bazaar” тадқиқот жамғармаси билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу нуфузли тадбирда икки минтақа мамлакатларидан 40 дан зиёд таниқли эксперт иштирок этди.

5 май куни Самарқандда ўтадиган “Марказий Осиё – Кўрфаз Араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” саммити арафасида ўтказилган анжуман минтақалараро мулоқотни мустаҳкамлаш ва амалий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадларини кўзлаган.

Мазкур экспертлар платформаси яқинлашаётган олий даражадаги учрашувга тайёргарликда муҳим ўрин тутади. Шу маънода МОХИ директори Жавлон Ваҳобов ўз вақтида уюштирилган форум ўта долзарб мавзуларни қамраб олганига эътибор қаратди:

– Марказий Осиё ва Кўрфаз давлатлари ўртасида қадимдан шаклланган савдо, илмий ва маданий алоқалар бугунги кунда янги мазмун касб этиб, ўзаро манфаатли стратегик шериклик учун кучли пойдевор яратяпти. Шунингдек, икки минтақанинг замонавий тараққиёт йўналишларини чуқур англаш, ўзаро иқтисодий уйғунликни кучайтириш ва амалий минтақалараро кооперацияни илгари суриш учун ҳал қилувчи омил ҳисобланади.

Етти сессиядан иборат анжуманда сиёсий ва иқтисодий устувор йўналишлардан тортиб, хавфсизлик, савдо, энергетика, экология ва барқарор ривожланиш масалаларигача кенг мавзулар муҳокама қилинди.

Транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, айниқса Трансафғон ва Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли лойиҳасида Кўрфаз давлатларининг иштироки, ҳамкорларнинг минтақамизни Жанубий Осиё билан боғловчи самарали йўлакни шакллантиришдаги муҳим ўрни қайд этилди.

Виза тартиби ва божхона амалиётини соддалаштириш, ўзаро инвестицияни ҳимоя қилиш, энергетика ҳамкорлигини чуқурлаштириш учун ҳуқуқий асосни такомиллаштириш зарурлигига урғу берилди.

– Икки кунлик муҳокама ва мунозаралар биргаликда турли соҳаларни ривожлантиришга ёрдам беради, – деди Бирлашган Араб Амирликлари сиёсати маркази раҳбари Абтисам Ал-Китбий. – “Яшил” иқтисодиётга ўтиш тамойили, озиқ-овқат хавфсизлиги ва дипломатия каби қатор соҳаларга оид турли масалалар атрофлича кўриб чиқилди. Қисқаси, мазкур тадбир Самарқанд саммити олдидан имкониятларни белгилаб олиш, имзоланажак ҳужжатларни ўрганиш ва ўтган илк тарихий саммит якунларини муҳокама қилиш учун қулай майдондир.

Мулоқот чоғида энергетика соҳасида қайта тикланувчи энергия, инфратузилмавий лойиҳалар, билим алмашинуви ва трансчегаравий инвестицияни ривожлантириш бўйича салмоқли таклифлар илгари сурилди. Айни ташаббуслар икки минтақа боғлиқлигини кучайтиради, умумий барқарорликка хизмат қилади.

Форум доирасида Марказий Осиё халқаро институти ва Кўрфаз тадқиқот маркази ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди. Ушбу келишув узоқ муддатли шерикликни таъминлаши шубҳасиз.

Ҳужжат қўшма тадқиқот олиб бориш, экспертлар ўртасида тажриба алмашиш, барқарор ривожланиш, иқлим ўзгариши каби долзарб мавзуларда конференция ва давра суҳбатлари ташкил этишни ҳам назарда тутади.

Тадбир ниҳоясида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун форум якуни бўйича брифинг ташкил этилди.

Беҳруз Худойбердиев,

ЎзА мухбири

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марказий Осиё ва Араб давлатлари таҳлилчилари Тошкентда учрашди