Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот котиби Шерзод Асадов 3-4 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида ўтаётган “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” биринчи саммити тадбирлари ҳақида оммавий ахборот воситалари учун баёнот берди:

“Биз Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳурматли Шавкат Миромонович Мирзиёев раислигида Европа Иттифоқи ва минтақамиз етакчилари иштирокида ўтаётган тарихда биринчи "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" саммитини қабул қилаётганимиздан мамнунмиз. Бундай катта ва муҳим халқаро тадбирни қабул қилиш бизга ғурур бағишлайди.

Ушбу тарихий тадбир жаҳон цивилизациясининг энг қадимий марказларидан бири - Самарқанд шаҳрида ўтаётгани рамзий маънога эга. Асрлар давомида Буюк Ипак йўлининг бу улуғвор шаҳри Шарқ ва Ғарб ўртасидаги кўприк, маърифат, илм-фан ва савдо маркази бўлиб, нафақат халқаро алоқаларни ривожлантиришга ҳисса қўшган, балки тарихда ўчмас из қолдирган.

Мана бугун минтақамиз ва Европа Иттифоқи етакчилари Самарқандда йиғилиб, савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалаларини атрофлича муҳокама қилаётгани Самарқанд ўзининг сиёсат ва савдо маркази сифатидаги ўрнини қайта тиклаётганидан далолат беради.

Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик бугун мутлақо янги суръат касб этди. Иқтисодиётдан тортиб маданиятгача бўлган барча йўналишларда ҳамкорлик фаоллашди, қўшма мулоқот майдонлари фаол ишламоқда, замонамизнинг долзарб муаммоларини ҳал этиш бўйича қўшма ёндашувлар ишлаб чиқилмоқда.

Шу маънода, бу саммит муносабатларимизда муҳим босқич бўлади. Самарқанддаги учрашув натижалари ҳамкорлигимизни янада ривожлантириш учун янги истиқболлар очишига шубҳа йўқ.

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланиб бораётгани, уни янада кенгайтиришга қатъий интилиш шаклланганида, шубҳасиз, муҳтарам Президентимизнинг хизмати катта, бу давлатимиз раҳбарининг оқилона ва узоқни кўзлаб юритаётган ташқи сиёсатининг самарасидир.

Эришилган асосий ютуқлар, бу – Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 6 миллиард евродан ошди (2020 йилдан буён 2 баробар ўсди), Ўзбекистон маҳсулотлари экспорти 2020 йилга нисбатан 4 баробар ошди, қўшма корхоналар сони 1 мингдан ошди. Европанинг етакчи компаниялари "яшил" энергетика, инфратузилма, енгил саноат, ўта муҳим хомашё ресурсларини қайта ишлаш соҳаларида қатор йирик кооперация лойиҳаларини амалга оширмоқда.

Бугун бошланган саммит узоқ йилларга мўлжалланган янги йўналишлар ва улкан мақсадларни белгилаб беради. Бу ҳақда сўз борар экан, Марказий Осиё, жумладан Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатлар динамикаси, ҳозирги кун тартиби ва истиқболларини Давлатимиз раҳбари «Евроньюс»га берган эксклюзив интервьюсида батафсил таҳлил қилиб берганларини таъкидлашни истардим. 

Саммитнинг биринчи кунида бўлиб ўтган воқеаларга тўхталиб ўтмоқчиман. Барча иштирокчи делегациялар Самарқандда йиғилди. 

Кеча Европа кенгаши президенти Антониу Кошта, бугун Еврокомиссия президенти Урсула ван дер Ляйен хоним ҳамда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов мамлакатимизга ташриф буюрди. 

Давлатимиз раҳбари Европа Иттифоқи етакчилари Антониу Кошта ва Урсула фон дер Ляйен хоним билан алоҳида учрашувлар, кейин қўшма таркибда музокаралар ўтказди.

Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало, савдо-иқтисодиёт ва инвестиция соҳаларида янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.

EИнинг бош институтлари раҳбарлари Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар дастурини, шунингдек, Марказий Осиёда яхши қўшничилик, ишонч ва шерикликни мустаҳкамлаш борасидаги сиёсатни юксак баҳоладилар ва қатъий қўллаб-қувватлашларини билдирдилар.

Томонлар инновациялар, "яшил" энергетика, тоғ-кон тармоғи, қишлоқ хўжалиги, транспорт, логистика, рақамлаштириш ва бошқа йўналишларда қўшма дастур ва кооперация лойиҳаларини илгари суришга келишиб олдилар.

Ўртамизда мустаҳкамланиб бораётган дўстлик ва кўп қиррали шерикликнинг рамзи сифатида Президентимиз ва Европа Иттифоқи етакчилари биргаликда дарахт экдилар.

Саммитнинг ишбилармонлик дастури ҳам бор. Унинг доирасида Президентимиз Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо билан учрашди. 

Бундан ташқари, Ўзбекистон-ЕИ музокаралари доирасида Европа инвестиция банкининг минтақавий офисини таъсис этиш тўғрисида битим имзоланди. Бу нуфузли молиявий институтнинг ваколатхонаси айнан Тошкентда очилиши мамлакатимизни халқаро молиявий хабга айлантириш сари муҳим қадам бўлади.

Президентимиз қардош қўшниларимиз – Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон президентлари билан учрашдилар, икки томонлама муносабатлар ва эртанги саммитга алоқадор долзарб масалаларни муҳокама қилиб олдилар.

Саммитнинг асосий тадбирлари эртага бўлиб ўтади. Бу, бевосита, Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ва Европа Иттифоқи етакчиларининг йиғилиши. Унда иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, транспорт соҳасидаги ўзаро боғлиқлик, барқарор тараққиёт ва экология, гуманитар ҳамкорлик каби кенг қамровли масалалар муҳокама қилинади.

Якунда саммитнинг энг муҳим натижаси – Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасида конструктив мулоқотни кенгайтиришга, барча йўналишлардаги ҳамкорликка кучли суръат бағишлаб, муносабатларни стратегик шериклик даражасига олиб чиқадиган Самарқанд декларацияси қабул қилиниши кутилмоқда.

Сўнг делегациялар раҳбарлари Самарқанд иқлим форумининг ялпи сессиясида иштирок этади. Асосий эътибор экологик таҳдидларга қарши курашиш, бу борадаги халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилади. 

Ушбу тадбирлар доирасида давлатимиз раҳбари қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади”. 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" биринчи саммити юзасидан матбуот учун баёнот