Тошкент шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқотининг мажлиси ўтказилди. Унда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон парламентлари раҳбарлари ҳамда расмий делегациялари вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Сенати Раиси Танзила Норбоева бошқариб борган нуфузли анжуманда 2020 йилда ташкил этилган Марказий Осиё етакчи аёллар мулоқоти – гендер тенглиги ва  аёллар ҳуқуқларини кенгайтириш бўйича тажриба алмашиш, ёндашувларни мувофиқлаштириш ва қўшма ташаббусларни ишлаб чиқиш учун чинакам фойдали платформага айлангани қайд этилди. 

– Президент Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, хотин-қизларнинг фаол иштирокисиз адолатли ва фаровон жамият барпо этиб бўлмайди, – деди Танзила Норбоева. – Ишончим комилки, минтақадаги бошқа президентлар ҳам хотин-қизларнинг давлат тараққиётидаги ўрнига катта аҳамият беради. Бу йил Пекин декларацияси вa Ҳаракатлар платформасининг 30 йиллиги, шунингдек, БМТ Хавфсизлик кенгашининг “Аёллар, тинчлик вa хавфсизлик” резолюциясининг 25 йиллиги нишонланади. Бу глобал ҳужжатлар шунчаки декларациялар эмас, улар ҳаракат учун қўлланма. Бугун фахр билан айта оламанки, Ўзбекистондаги ислоҳотлар мазкур муҳим ҳужжатлар руҳини ўзида мужассам этган.

[gallery-26212]

Ушбу глобал ҳужжатларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича Ўзбекистонда ўзига хос тажриба тўпланди. Мустаҳкам институционал вa ҳуқуқий база яратилди. Ўзбекистонда сўнгги саккиз йилда хотин-қизларнинг ҳуқуқ вa манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган 110 га яқин қонун вa меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди. 2030 йилгача гендер тенглигига эришиш стратегияси амалга оширилмоқда. Ҳуқуқий амалиётга барча меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг гендер баҳоси, гендер аудити, гендер бюджети, гендер статистикаси каби илғор воситалар жорий этилди.

Бу механизмлар давлат сиёсатининг аёллар вa эркаклар мақомига таъсирини тизимли баҳолаш имконини берди. Гендер тенглигини таъминлашга комплекс ёндашув амалда таъминланмоқда.

Мажлисда кириш сўзи билан иштирок этган БМТ Бош котибининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили К.Имнадзе, БМТнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Г.Сон, Қозоғистон Парламенти мажлиси раисининг ўринбосари Д.Еспаева, Қирғизистон Жогорку кенеши Торағаси ўринбосари, Ж.Садирбаева, Тожикистон Мажлиси Олининг мажлиси намояндагон раисининг ўринбосари М.Муини, Туркманистон Межлисининг қўмита раиси Б.Мирадова, БМТнинг Ўзбекистондаги доимий мувофиқлаштирувчиси С.Маҳл Марказий Осиё минтақаси дунё сиёсий саҳнасида муҳим ўрин тутаётганига эътибор қаратди. Етакчи аёлларнинг ўзаро ҳамкорлигида тинчлик ва барқарорлик қарор топиши, халқ манфаатларини таъминлаш, аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлида изчил ишлар амалга оширилмоқда. 

Мазкур мажлис Пекин декларацияси ва Ҳаракатлар платформасининг устувор мақсадларини амалга оширишда минтақавий ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган. 

Мазкур халқаро ҳужжатлар аёлларнинг сиёсатдаги иштироки, иқтисодий мустақиллиги, таълим ва соғлиқни сақлаш хизматларига тенг ҳуқуқли кириш, гендер зўравонликни бартараф этиш ва экологик ҳамда иқлим сиёсатида аёлларнинг ролини кучайтириш каби 12 муҳим йўналишни ўз ичига олади.

Мажлис доирасида 5 та сессия ўтказилди. Мажлис якунида парламентлараро ташаббуслар доирасидаги келгусидаги ҳаракатлар ва ҳамкорлик учун асос бўлиб хизмат қиладиган якуний ҳужжат қабул қилинади. 

Норгул Абдураимова, Носиржон Ҳайдаров (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқоти – муҳим ташаббусларни ҳаётга татбиқ этиш платформаси