Пойтахтимизда “Марказий Осиё – ишонч, хавфсизлик ва барқарор ривожланишнинг умумий макони” VIII Марказий Осиё экспертлар форуми (МОЭФ) давом этяпти. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМTИ) томонидан ташкил этилган мазкур анжуман дастури минтақавий ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболини кўриб чиқиш ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилашни назарда тутган.

2018 йил ташкил этилган Марказий Осиё Экспертлар Форуми (МОЭФ) ўтган саккиз йил давомида ўзини минтақавий кун тартибидаги энг долзарб масалалар муҳокама қилинадиган, минтақамизда ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиладиган муҳим майдон сифатида намоён қила олди. Шу нуқтаи назардан Марказий Осиё давлат раҳбарлари Маслаҳат учрашуви (МОДМУ) олдидан ўтказилаётган тизимли экспертлар мулоқоти олий даражадаги платформа кун тартибини бойитишда муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз.

Умуман, тадбирнинг очилиш маросимида мамлакатимиз ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев таъкидлаб ўтганидек, МОЭФ фаолиятини бошлаган дастлабки йиллардаги мўъжаз мулоқот майдонидан, эндиликда минтақавий ҳамкорликнинг пойдеворини мустаҳкамлайдиган, асосий йўналишларини белгилайдиган ғоялар манбаи ва фикрлар мундарижасига айланди.

Ғайрат Хонназаров,

Аслиддин Алижонов (сурат),

ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марказий Осиё экспертлари форуми – муҳим фикрлар майдони