Марказий банк маълумотларига кўра, 5 граммли олтин қуйма нархи илк бор 6,7 миллион сўмдан ошди ва рекорд даражани қайд этди. Бунда 1 грамм олтин 1 миллион 42 минг сўмга баҳоланмоқда. Бу мамлакат тарихида рекорд натижа бўлиб, сўнгги бир йил ичида олтиннинг кескин қимматлашганини кўриш мумкин.

Бир йил олдин - 2024 йилнинг апрель ойида 5 граммли олтин қуйма нархи 4 миллион 720 минг сўм атрофида эди. Бир йил ичида бу қиймат 1 миллион 980 минг сўмдан ортиқ кўтарилиб, тахминан 41 фоиз ўсишни кўрсатди.

Сўнгги йилларда Россия, Хитой ва бошқа давлатлар ўз олтин захираларини кенгайтиришга ҳаракат қилмоқда. Бу эса нархларни янада оширишга туртки бўлади.

Ш.Маматуропова, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марказий банк олтин қуймаларининг нархи 40 фоиздан кўпроққа ошди