Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси томонидан 2025 йил октябрь ойи давомида ўтказилган йиғилишларда жами 24 та масала кўриб чиқилди ва улар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Йиғилишларда рўйхатга олиш ва рухсат беришга оид 14 та масала кўриб чиқилди. Жумладан, кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартишларни рўйхатдан ўтказиш — 3 та, янги микромолия ташкилотларини рўйхатга олиш — 2 та, бир микромолия ташкилотини реестрдан чиқариш — 1 та, кредит ташкилотларининг устав фондидаги улушига эгалик қилиш учун рухсат бериш — 3 та, тижорат банклари кузатув кенгаши, бошқарув аъзолари ва муҳим аҳамиятга эга ходимлар номзодларини кўриб чиқиш — 5 та та масала кўриб чиқилди.

Шунингдек, кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатига оид 10 та масала кўриб чиқилиб, муайян йўналишлардаги ижро ва назорат ҳолати муҳокама қилинди. Хусусан, Марказий банк кўрсатмалари ва пруденциал меъёрларга риоя этилиши, банк ва микромолия ташкилотларида ўтказилган инспекция текширувлари натижалари, банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жиноий даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши кураш масалалари кўриб чиқилди.

Инспекция текширувлари давомида аниқланган камчиликлар ва қонунчилик талабларига риоя этилмагани сабабли 1 та банк ва 1 та тўлов ташкилоти бошқа чора ва санкциялар қўлланилиши мумкинлиги ҳақида расман огоҳлантирилди.

Шунингдек, жиноий даромадларни легаллаштириш ва террористик фаолиятни молиялаштиришга оид қоидалар бузилгани учун 3 та банк, 5 та микромолия ташкилоти, 2 та тўлов ташкилотига нисбатан жарима санкциялари қўлланилди.

Айрим тўлов тизимларига чекловлар жорий этилди.

“TezPay” ва “National Pay” акциядорлик жамиятларида аниқланган қоидабузарликлар сабабли тўлов хизматларининг ва айрим операцияларнинг амалга оширилиши чегараланди. Жумладан, электрон тўловларга ишлов бериш, тўловни амалга ошириш учун зарур ахборотни банкка тақдим этиш, пул маблағларини қабул қилиш ва ўтказмаларни амалга ошириш каби хизматларни бажариш 2025 йил 13 ноябрдан бошлаб олти ой муддатга вақтинча тўхтатилди.

Ш.Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марказий банк айрим банклар ва тўлов ташкилотларига жарима ва чекловлар ўрнатди