Марказий банк матбуот хизматининг хабар беришича, жорий йил ноябрь ойида ўтказилган текширувлар якунларига кўра қатор молия ташкилотларига нисбатан чоралар кўрилди.

Маълум қилинишича, пруденциал талаблар ва қонунчилик ҳужжатларига риоя этилмагани сабабли 1 та микромолия ташкилоти ва 1 та тўлов ташкилоти огоҳлантирилди. Шунингдек, Марказий банк талаблари ҳамда АМЛ/СФТ қоидалари бузилгани учун 4 та банкка жарима санкциялари қўлланилди.

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси томонидан 2025 йил ноябрь ойида 6 марта йиғилиш ўтказилиб, уларда жами 41 та масала кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Хусусан, рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида 31 та масала кўриб чиқилди.

Шу билан бирга, кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатига доир 10 та масала муҳокама қилинди. Улар Марказий банк кўрсатмалари ва пруденциал меъёрларга риоя этилиши, банклар ва микромолия ташкилотларида ўтказилган инспекция натижалари, банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда жиноий даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш масалаларини ўз ичига олди.

Инспекция текширувлари давомида аниқланган қоидабузарликлар учун 1 та микромолия ташкилоти ва 1 та тўлов ташкилоти огоҳлантирилди, 4 та банкка эса жарима санкциялари қўлланилди.

Ш.Маматуропова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марказий банк 4 та банкка жарима қўллади