Маълумки, Президентимизнинг 2023 йил 11 сентябрдаги “Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш ҳамда 2023–2027 йилларда аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш дастурларини тасдиқлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузурида Урбанизация ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш республика маркази фаолияти йўлга қўйилди.

Хўш, ушбу Марказни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад нима эди?  Бу саволга Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саидносир Усмонов куйидагича жавоб қайтарди.  

 – Аввало шуни айтиш жоиз, мазкур муассаса аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича буюртмачи вазифасини бажариши билан бир қаторда, давлат шаҳарсозлик кадастрини ва шаҳарсозлик геоахборот тизимини ҳам юритади, – дейди Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саидносир Усмонов. – Бунга қадар шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишдаги буюртмачилик ҳар бир ҳудуднинг ўз зиммасида бўлган эди ҳамда бунда ягона координация мавжуд эмас эди.  

Эндиликда Урбанизация ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш республика маркази “ТошкентбошпланЛИТИ”, “ЎзшаҳарсозликЛИТИ” ва “Қишлоқ қурилиш лойиҳа” каби бош лойиҳа институтлари томонидан шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш жараёнларини мувофиқлаштириб, ушбу йўналишдаги ишлар нархларини иқтисод қилиш, уларнинг сифати ва муддати каби масалаларни назорат қилади.  

Шунингдек, ушбу Марказ бош лойиҳа институтлари томонидан тайёрланган  шаҳарсозлик ҳужжатларини белгиланган тартибда қабул қилиб, уларни ижро қилиш ва амалга ошириш учун ваколатли органларга ва шаҳарсозлик фаолияти иштирокчиларига тақдим этади.  

Дарвоқе, Марказнинг асосий вазифаларидан яна бири шаҳарсозлик ҳужжатларини “dshk.uz” тизимига, яъни геопорталга жойлаштириб боради.  

Хусусан, “Давлат шаҳарсозлик кадастри ва шаҳарсозлик геоахборот тизими”ни юритиш бўйича бугунги кунга қадар ишлаб чиқилган ва такомилига етказилаётган  ҳужжатларни геопорталга  киритиб борилишини назорат қилади.  

Шу аснода “Давлат шаҳарсозлик геоахборот тизими” ишлаб чиқилгач шаҳарсозлик бошқаруви ва урбанистик соҳаларда фаол қўлланилади.  Шунингдек, ушбу тизим ҳудудлар ривожланишини режалаштириш, яшаш майдонлари, транспорт воситаларининг йўли, инфратузилма, яшил зоналар ва кўп йиллик қурилишларни таҳлил қилишда катта ёрдам беради.  

Қолаверса, архитектура ва қурилиш соҳасидаги тасвирий маълумотлар, таҳлил, режалаштириш ва мониторинг жараёнларида геоахборот тизимининг аҳамияти катта. Бу  тизим қурилиш соҳасидаги ўзгаришларни акс эттиради ва бошқаришга ёрдам беради.  

Яна бир жиҳат. Урбанизация ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш республика маркази “Менинг ҳудудим” платформаси орқали аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари ва мастер режаларини ишлаб чиқишда жамоатчилик фикрини ўрганиб, овоз бериш жараёнини ҳам мувофиқлаштириб боради.  

Янаям аниқроқ айтадиган бўлсак, ушбу масалаларни аҳоли билан муҳокама қилиш механизмини жорий этади ва ижроси бўйича жамоатчилик назоратини олиб боради. Бу борада манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан тўпланган маълумотлар маҳаллалар кесимида рақамлаштирилиб платформага киритиб борилади.  

Мазкур платформа ҳудудларда фуқароларга қулай муҳитни комплекс шакллантириш, шаҳарсозлик ва тадбиркорлик фаолиятида бюрократик тўсиқларни бартараф этиш имконини беради.  

“Менинг ҳудудим” платформаси ишга тушгач ҳар бир ҳудуд ва маҳаллалар кесимида очиқ статистик маълумотлар киритиб борилади. Масалан – ҳудуд харитаси, ҳудуднинг ривожланиш истиқболлари тўғрисидаги манзилли дастур, ҳудуддаги суғориладиган ерлари ва шаҳарсозлик фаолияти учун мўлжалланган ер майдонлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳудуд ва чегаралари, саноат корхоналарининг рўйхати, аҳолининг демографик ва меҳнат ресурслари кўрсаткичлари, шунингдек, ҳудуддаги ижтимоий соҳа, инфратузилма, транспорт, муҳандислик коммуникациялари ва бошқа турдаги маълумотлар ушбу платформага жойлаб борилади.  

Бир сўз биланайтганда, Марказ шаҳарсозликка оид бошқарувда жамоатчилик назоратини ташкил этиши баробарида, ортиқча оворагарчиликка барҳам бериш, ҳудудларни режали ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлади.    

 Шаҳноза Маматуропова,ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марказ шаҳарсозликка оид бошқарувда жамоатчилик назоратини ташкил этади