Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳридаги  “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан оммавий ахборот воситалари ва журналистлар учун очиқ эшиклар куни ҳамда пресс-тур ташкил этилди. Тадбир иштирокчилари марказнинг янги қурилган хизмат кўрсатиш биноси ҳамда маҳаллаларда амалга оширилаётган ижтимоий хизматлар билан яқиндан танишиш имконига эга бўлдилар.

Пресс-тур давомида Бинокор маҳалласидаги ижтимоий хизматлар самараси ва фаолияти кўздан кечирилди. Журналистлар маҳалла идорасида ижтимоий ходимлар учун яратилган замонавий иш шароитлари, маҳаллаларда олиб борилаётган ишларни, хусусан, эҳтиёжманд оилалар билан ишлаш жараёнларини бевосита кузатдилар.

“Инсон” маркази директори Юлдуз Умарова 2025 йилнинг январь–май ойлари давомида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди:

– Беш ойлик давр мобайнида марказимиз томонидан жами 1 577 та ижтимоий хизмат кўрсатилди. Улардан 132 таси ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга, 498 таси моддий ёрдам ва ижтимоий нафақалар тайинлашга, 38 таси эса етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум болаларга йўналтирилди. Шунингдек, 45 та психологик хизмат кўрсатилди, қолганлари эса бошқа турдаги ижтимоий ёрдамларни ўз ичига олди, – деди Юлдуз Умарова.

Марказ раҳбарининг сўзларига кўра, шу даврда ногиронлиги бўлган 47 нафар шахс протез-ортопедия мосламалари билан таъминланган, 84 нафар шахс эса реабилитация учун техник воситалар олган. Шунингдек, 58 нафар ногирон шахс бандликка эришган, 22 нафар шахс адаптив спорт турларига жалб этилган ва 3 нафар шахс реабилитация марказларига йўналтирилган.

– Йил бошидан буён 1 345 та оила сўровномадан ўтказилди. Улардан 518 таси “Камбағал оилалар реестри”га киритилди. Бу оилаларда яшовчи аъзолар сони 2 253 нафарни ташкил этади. Биз ҳар бир оиланинг аниқ эҳтиёжларидан келиб чиқиб, индивидуал ёндашув асосида ёрдам кўрсатишга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз, – дейди марказ директори.

Оммавий ахборот воситалари вакиллари “Инсон” марказининг туман ва маҳаллалардаги фаолияти, камбағал оилалар билан ишлаш, ёлғиз кексалар ва имконияти чекланган шахсларга кўрсатилаётган кундалик ижтимоий ёрдам ҳамда ҳуқуқий-маънавий кўмак каби муҳим йўналишлар билан ҳам яқиндан танишдилар.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марказ фаолиятига бағишланди