Мамлакатимизда ёшларни маънавий етуклик, китобхонлик ва миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида “Маърифат улашиб” ижодий лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Ушбу лойиҳа доирасида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида ижодкорлар билан учрашув ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Гулжаҳон Мардонова, Фозил Фарҳод ва Шаҳриёр Шавкат иштирок этди.

Учрашув давомида ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Суҳбат жараёнида адабиёт ва китобхонликни ривожлантириш, миллий анъаналарга садоқат, ёш авлоднинг ижодий салоҳиятини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

— Бундай ижодий мулоқотлар ёшларимизнинг адабиёт ва китобга бўлган қизиқишини кучайтиради, уларнинг маънавий дунёқарашини бойитади, — деди фольклоршунос олима Гулжаҳон Мардонова. — Бу Президентимизнинг ёшларга эътибор ва китобхонликни ривожлантириш борасидаги ташаббусларининг амалий ифодасидир.

Лойиҳа доирасидаги тадбирлар университетга бириктирилган 228-, 238- ва 287-умумий ўрта таълим мактабларида ҳам давом этди. Мактабларда бадиий ижодга қизиқувчи ўқувчилар билан суҳбатлар ва ижодий машғулотлар ташкил этилди.

Н. Усмонова, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Маърифат улашиб” ижодий лойиҳаси доирасида ижодкорлар билан учрашув бўлиб ўтди