Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида қишлоқ хўжалиги ерларидан самарасиз ва мақсаддан ташқари фойдаланган тўрт фермер хўжалигининг ер ижара шартномалари суд қарорлари асосида бекор қилинди.

Суд ҳужжатларига кўра, ушбу хўжаликларга ажратилган экин майдонлари давлат захирасига қайтарилди. Шунингдек, улардан давлат фойдасига жами 3 миллион 750 минг сўм миқдорида бож ундирилиши белгиланди.

Туман ҳокимлиги томонидан ўтказилган ўрганишлар жараёнида “Сирдарё Тулпорлари 2022”,  “Ҳайитбоев Абдуфаттоҳ”, “Аҳмад Сила фарзандлари” ва “Навбаҳорда Жасур Сардор Файз” фермер хўжаликларида қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланишда амалдаги қонунчилик талаблари, агротехник меъёрлар ҳамда ижара шартлари қўпол равишда бузилгани аниқланган.

Хўжаликларга расмий огоҳлантириш берилганига қарамасдан, камчиликлар белгиланган муддатда бартараф этилмаган. Шу сабабли, туман ҳокимлиги томонидан ер ижара шартномаларини бекор қилиш юзасидан Оқолтин туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритилган.

Суд даъвони кўриб чиқиб, фермер хўжаликлари билан тузилган шартномаларни ҳақиқий эмас деб топди.

Маълумки, қишлоқ хўжалиги ерлари стратегик аҳамиятга эга миллий ресурс ҳисобланади. Ундан мақсадли ва самарали фойдаланиш — озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ҳосилдорликни ошириш ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилади. Шу боис, ердан фойдаланувчи ҳар бир субъект агротехник талаблар ҳамда ердан фойдаланиш қоидаларига қатъий риоя қилиши шарт.

Акс ҳолда, ушбу талабларни бузиш ер ижара шартномаларининг бекор қилинишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда туман ҳокимлиги томонидан ижарачилар расмий равишда огоҳлантирилган.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

German
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мақсадсиз фойдаланилган ерлар давлатга қайтарилди